Молия вазирлиги аудиторлар малакасини ошириш курсининг янги дастурини тасдиқлади

preview

Аудиторлар малака сертификатини олган йилнинг кейинги йилидан бошлаб ҳар йили 40 соатлик  дастур бўйича малака ошириш курсларини ўтиши шарт. Молия вазирлиги курснинг янги дастурини тасдиқлади. Унда МҲХС ва АХС алоҳида қоидаларини амалиётда қўллашдаги муаммоли масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Ўз БАМУ ва Ўзбекистон Аудиторлар палатасидан ташқари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган лицензияга эга бўлган юридик шахслар ҳам янги дастур бўйича ўқитишлари мумкин.

Молия вазирлиги сайтида – “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит – Аудиторлик фаолияти – Аудиторга ёрдам” кичик бўлимида дастур билан батафсил танишиш мумкин.

Шунингдек, уни бизнинг ҳаволамиз бўйича юклаб олишингиз мумкин.