“Нақдлаштирувчи идоралар” хулосаси - ҳукм эмас. Бу шароитда ўзини оқлаш ва пулларни қайтариш мумкинми?

preview

Шахрисабз шаҳридаги хусусий корхона солиқ органининг  унинг фаолиятига нисбатан “нақдлаштирувчи идора” деган хулосасига кўра жавобгарликка тортилди ва ўз фаолиятини оқлаб, 128 млн. сўм маблағини ҳимоя қила олди. Табиийки текширувчилар  ёки автоматлашган тизимлар ҳам  хатога йўл қўйишлари мумкин. Шундай экан уларнинг хулосалари хали ҳукм эмаслигини ёдда тутинг.

Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси ХКнинг 2020 йилда тузилган 7 турдаги хўжалик шартномаларини қалбаки, (кўзбўямачилик учун тузилган) дея тавсифлади ва унга нисбатан 128 млн. сўм қўшимча ҚҚСни ҳисоблади.  Тадбиркорлик субъекти битимлар қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этди, шунга қарамай унинг ҳисобварағидан 24 млн. сўм ечиб олинди.

 Тадбиркор даъво аризаси билан Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. Бизнес-омбудсман уни қўллаб-қувватлади ҳамда ҳужжатларни Қарши туманларо маъмурий судига топширди. Натижада, солиқ органларининг хатти-ҳаракати ноқонуний деб топилди, корхонанинг пуллари қайтарилди.

Эътибор беринг
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг қайд этишича, СКнинг 14-моддасига биноан, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, битим қалбакилиги (кўзбўямачилик учун тузилганлиги) ҳолатларини аниқлаш солиқ органи томонидан белгиланади. Солиқ тўловчи бундай хулосадан норози бўлган тақдирда, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан - “ижобий” ва “салбий” мулоҳазаларни ҳисобга олиб, мазкур ҳолат бўйича қарор қабул қилиниши керак.

 Сиз ҳамкорлик қилаётган контрагентлар ҳақида аниқроқ маълумотга эга бўлишингиз  учун  қуйидаги тавсияларни ўқинг: