Нима учун buxgalter.uz материаллари тўлиқ очилмайди? Тавсиялар қаерда жойлашган? Қандай қилиб ёрдам олиш мумкин?

preview

Март ойининг бошида buxgalter.uz фойдаланувчилари сайтга қандай баҳо беришини тушуниш учун ўтказган сўровномани ўз телеграм-каналида эълон қилди. Улар қулайми? Ҳаммаси тушунарлими? Бугун биз сарҳисоб қиламиз: саволларга жавоб берамиз ва buxgalter.uz сайтининг баъзи «янгиликлари» ҳақида гапириб берамиз.


Авваламбор, buxgalter.uz жамоаси сўровномада қатнашган ва ўз фикрлари билан ўртоқлашган барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдиради! Бу биз учун жуда муҳим ва қимматлидир, чунки бу бизнинг «кўринмас нуқталарни», камчилик ва ноқулайликларни кўришимизга ёрдам беради ..

Шарҳлар шуни кўрсатадики, сайт ўқувчиларга фойда келтиради.

Гап шундаки, buxgalter.uz сайти, ҳамма учун очиқ бўлган бепул маслаҳатлардан ташқари, яқинда пуллик тавсиялар базасини жорий қилди. Айнан улар обуна бўлмаган оддий фойдаланувчи учун қисман – тахминан 15%га очилади.


Савол туғилади: пуллик тавсиялар бепул маслаҳатлардан нимаси билан фарқ қилади?

Биринчи навбатда – чуқур ишлаб чиқилгани билан. Консультация катта мавзунинг қайсидир бир жиҳатини ёритади. Тавсия бутун мавзуни қамраб олади, солиқ ҳисоб-китоби берилган мисоллар, тўлдирилган ҳужжатлар намуналари, турли ҳолатлар учун проводкаларни ўз ичига олади.

Шунингдек, муаллифлар таркибида кичик, аммо муҳим фарқ бор: тавсиялар аксарият ҳолларда (90%и – аниқ!) Молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Меҳнат вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар бўлинма раҳбарлари билан ҳаммуалифликда ёзилган. Шунингдек, уларни ёзишда энг нуфузли аудиторлик ва консалтинг компаниялари раҳбарлари бевосита иштирок этади. Ушбу қийматга эга маҳсулот бепул бўлмаслиги аниқ. Бизнинг тарифларимиз ҳар қандай бюджетга тўғри келадиган вариантни танлаш имконини беради.

Азиз фойдаланувчилар, биз билан бўлганингиз учун миннатдормиз! Сиз учун кўпроқ ютуқларга интиламиз ва доимо такомиллашиб борамиз!


Каталогларимиз қаерда?

Яқин келажакда уларни янада қулай ва кўринадиган қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир улар шундай жойлашган:


1. Сайт бўйича ёрдам

Қандай рўйхатдан ўтиш керак? Паролни қандай тиклаш ёки ўзгартириш мумкин? Ўз мақомини қандай тасдиқлаш мумкин? Бошқа саволларга қандай жавоб олиш мумкин?

  • Қизил рангли «Ёрдам?» тугмачасини босинг. У экраннинг ўнг томонида жойлашган ва саҳифадан чиқсангиз, ҳаракат қилмайди.
  • Очилган ойнанинг юқори чап бурчагида «Мундарижа» панелини (учта қизил чизиқ) очинг.


2. Тавсиялар

Афсуски, бу ерда ҳам қидириш керак бўлади...

  • Сайтнинг юқори панелидаги «Тавсиялар» бўлимига киринг. Бу ерда фақат битта мавзу – таътил билан боғлиқ тавсияларга ҳаволалар бўлган саҳифа очилади. Албатта, бизда ушбу мавзудан бошқа тавсиялар ҳам мавжуд. Бўлим каталогига кириш учун қуйидагича йўл тутишингиз керак:

1) «Тавсиялар» бўлимида бўла туриб экраннинг юқори чап бурчагидаги кулранг «Каталог» тугмачасини топинг ва уни босинг;

2) Каталог очилганда мавзуни танланг. Ундаги нашрлар очилади.

Шуни эслатиб ўтамизки, аксарият тавсияларнинг тўлиқ матни билан меҳмонлар таниша олмайдилар. Buxgalter PRO сервисининг обуначиси бўлиш керак. Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқинг.

Эҳтимол, сайт бўйича навигациянинг амалдаги варианти ҳамма учун қулай эмасдир. Биз навигацияни ҳам, функционални ҳам такомиллаштирамиз.

Умид қиламизки, тушунтиришлар фойдали бўлди! Яна фикр билдирсангиз, миннатдор бўламиз. Айниқса, техник жиҳатга оид фикрлар ёки саволлар учун.

Эҳтиром ила,

buxgalter.uz жамоаси.