• beta

ҚҚС бўйича ортиқча тўланган суммаларни қайтаришнинг электрон тизими барпо этилмоқда

14.10.2019

Қўшилган қиймат солиғи бўйича ортиқча тўланган суммаларни қайтаришнинг автоматлаштирилган тизими солиқ тўловчиларга, айниқса экспорт қилувчиларга ёрдам беради, деб хабар берди ДСҚнинг ахборот хизмати.

У ноль даражали ставкани қўллаш натижасида юзага келадиган суммаларни корхоналар ҳисобварақларига қайтариш жараёнини соддалаштиради.

Тизим 2020 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ ишга туширилади. Биринчидан, бу солиқ хизмати органларига аризалар ва бошқа қўшимча ҳужжатларни қоғоз шаклида тақдим этишни бекор қилиш имконини беради.

Иккинчидан, ҚҚСни қайтариш билан боғлиқ барча ҳужжатлар – божхона юк декларациялари, ҳисобварақ-фактуралар, ҚҚС ҳисоб-китоблари, экспорт шартномалари, валюта маблағлари корхонанинг ҳисобварақларига тушганлиги тўғрисидаги маълумотлар, юклар бўйича божхона экспорт-импорт декларациялари – давлат солиқ тизими ахборот базасига боғланган ҳолда шаклланади.

Учинчидан, ДСХОда тақдим этилган ҳужжатларни солиқ тўловчининг “шахсий кабинети” орқали ўрганиш имконияти пайдо бўлади. Солиқ тўловчи эса ушбу ўрганиш натижасини кўриши мумкин бўлади.

Лола Абдуазимова

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал