ҚҚСга оид ўқув материалларидан бепул фойдаланинг!

preview

Январь ойидан бошлаб минглаб хўжалик юритувчи субъектлар ўзлари учун янги солиқни тўлашга ўтдилар. Ер, мол-мулк ва сув солиғини энди солиқ солинадиган объектга эга бўлганларнинг барчаси тўлайди. 2018 йил якунлари бўйича айланма 1 млрд сўмдан ошса, ҚҚС ва фойда солиғи мажбурий равишда тўланадиган бўлди.

 

Кўп йиллардан буён ЯСТ тўлаб келган бухгалтер нима қилиши керак? Пуллик курслар/семинарлар/тренингларга бориши мумкин, албатта. Бугунги кунда Тошкентда уларни «Norma» ПРМ, «Profi Training» бизнес мактаби, «Imperial School» ўқув маркази ва бошқа ўқув ташкилотлари ўтказмоқдалар. Бироқ, биринчидан, уларга қатнашни ҳамманинг ҳамёни кўтаравермайди. Одатда, бундай курслар арзон бўлмайди, директор бунга харажат қилишни истамаса, бухгалтер уларнинг ҳақини ўз ёнидан тўлаши қийин. Иккинчидан, машғулотларга бориб ҳам ҳаммасини дарҳол тушуниб олиш ва эслаб қолиш мушкул. Солиқлар, айниқса ҚҚС оддий солиқ эмас, барча ҳолатларда уларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашга оид жиҳатларни билиб олишнинг имкони йўқ.  

 

Вuxgalter.uz сайтини ишлаб чиқувчилар бухгалтерларга ёрдам бериш ниятида энг мураккаб солиқ – ҚҚСга доир тушунтиришлардан бепул фойдаланиш имконини бердилар. Яқин орада ўқув модули қолган умумбелгиланган солиқлар – фойда, мол-мулк, ер ва сув солиқлари бўйича ўқув ва маълумотнома материаллари билан тўлдирилади.

 

«Норма» экспертлари ёзган матнлар ҳатто бошловчи бухгалтерлар учун тушунарли ва осон бўлиши учун синчиклаб ва кўп бор таҳрир қилинди. Буни қанчалик уддалай олганимизга ўзингиз баҳо берасиз!

 

Бепул ўқув материалларидан фойдаланиш учун қуйидаги йўриқномага амал қилинг:

1. «Солиқлар–2019» бўлимига киринг;

2. Рўйхатдан ўтинг;

3. Ўзингизни қизиқтирувчи мавзу – «Умумбелгиланган ҚҚС» ёки «Соддалаштирилган ҚҚС» мавзусини танланг.

 

Изоҳ: ўқув материаллари ҳозир рус тилида берилган, 2019 йил 10 февралдан ўзбек тилида берилади.

 

Марҳамат, улардан бемалол фойдаланишингиз мумкин!