Транспорт вазирлиги юкларни ташиш ва транспортда ташувлар ҳужжатларига оид йўриқномани ишлаб чиқди

preview

Транспорт вазирлиги юкларни ташиш ва транспортда ташувлар учун ҳужжатларни тузиш, тўлдириш ва расмийлаштириш бўйича йўриқномани ишлаб чиқди. Лойиҳа ҚҲТБТда жойлаштирилган, уни муҳокама қилишда 2023 йил 22 апрелга қадар иштирок этиш мумкин. Йўриқноманинг қабул қилиниши билан йўловчи ташувларини амалга оширувчи транспорт воситаларида йўл ва чипта-ҳисоб варақаларининг барча турларининг реквизитларини тўлдириш қоидалари мажбурий бўлади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар белгиланади:

  • чипталар реквизитларини кодлар кўринишида расмийлаштириш имконияти;
  • хатоларни тузатиш қоидалари;
  • йўл варақаларини, шу жумладан такси хизмати учун тўлдириш ва ҳисобга олиш қоидалари;
  • йўл ва чипта-ҳисоб варақалари шакллари ва уларни юритиш қоидалари.

Агар ВМҚ лойиҳаси ўзгартиришсиз қабул қилинса, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташувчи корхоналарда автотранспорт воситалари учун йўл ва чипта-ҳисоб варақаларини ҳисобга олиш, тўлдириш ва расмийлаштириш ихтиёрий равишда электрон шаклга ўтказилади.

Манбага қаранг.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади