Ўзбекистон бўйлаб саёҳат учун субсидия қандай олинади

preview

24.02.2021йилаги 100-сонли ВМҚга мувофиқ, саёҳат ташкилотчилари Ўзбекистон бўйлаб саёҳат учун (ички туризм) йўл чипталари ва меҳмонхона хизматлари нархининг бир қисмини субсидия ҳисобидан қайтариб олиши мумкин. Бунинг учун нима қилиш лозимлиги ҳақида  - buxgalter.uz шарҳида.

Субсидия олиш учун Туризм ва спорт вазирлигига ёзма мурожаат қилинг 

Бунда:

  • аризачининг номи, жойлашган жойи (почта манзили), СТИР ва унга хизмат кўрсатувчи тижорат банкидаги ҳисобварақ реквизитларини кўрсатинг.

Аризага:

  • авиа ва темир йўл чипталари учун тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
  • шартномага илова сифатида киритиладиган сайёҳлар шартномалари, ҳисобварақ-фактуралари ва паспорт маълумотларидан иборат рўйхат;
  • жойлаштириш ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар тўловини тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома иловасида кўрсатилган туристларнинг  паспорт маълумотлари рўйхати билан уларнинг ЭҲФ, онлайн-НКТ ва тўлов терминаллари чеклари, банк тўлов ҳужжатлари);
  • тур йўлланмалар нусхаларини илова қилинг.
Эътибор беринг
Сентябрь ойи учун субсидия олишда 15 октябргача тасдиқланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилинг.

Манбага қаранг