ЯММТ тизимида нима ўзгаради

preview

Декабрь-январь ойларида buxgalter.uz кадрлар хизмати ходимлари ЯММТ билан ишлашда дуч келаётган муаммолар ҳақида материал эълон қилган эди. Тизимда яқин вақтда нималар ўзгариши ҳақида Ҳусан ЁРҚУЛОВ сўзлаб берди:

1. ЯММТ қонун ҳужжатларида белгиланади

ЯММТда ишлаш масалалари янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланади.

2. Техник камчиликлар бартараф этилиб, янги опциялар қўшилади:

  • Атамаларни норматив ҳужжатларда фойдаланиладиган атамалар билан бирхиллаштириш;
  • Интерфейсда янги тугмалар (масалан, меҳнат дафтарчасини чоп этиш имконини берадиган тугма);
  • Чоп этиш чоғида электрон меҳнат дафтарчасининг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун QR-коди;
  • Вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари шаклланишига қараб автоматик тарзда тўлдириладиган майдончаларни тўғри тўлдириш;
  • Иш берувчини авторизация қилишнинг  муқобил усулларини қайта ишлаш ва жорий этиш (тизимда юридик шахснинг ЭРИсиз ишлаш имконияти);
  • Талай лавозимдан лавозимга ўтказишлар билан ходимлар тўғрисидаги ахборотни киритишни соддалаштириш;
  • Аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш.

3. ЯММТда аутсорсинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар пайдо бўлади

Аниқ ўзгартиришларнинг саналари ҳозирда аниқлаштирилмаяпти. Дирекцияда ишонтиришларича, тизимни техник жиҳатдан такомиллаштириш илгари киритилган маълумотларга дахл қилмайди, уларнинг барчаси сақланиб қолади.

Олег ГАЕВОЙ

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /publish/doc/text157855_yammt_tizimida_nima_uzgaradi