Онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекида МХИК кодига қандай тузатиш киритиш мумкин

preview

Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида чекка тузатиш киритиш ва тиклашда МХИКни ўзгартириш (тиклаш) имконини берадиган функционал ишга туширилди. Бу қандай ишлашини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ Онлайн-НКМ ёки виртуал кассалар бўлими бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ гапириб берди:

 

- Амалиётда қуйидаги вазиятлар юзага келади:

  • чекда нотўғри МХИК коди кўрсатилган;
  • техник сабабларга кўра ФМО серверида чекда товарлар номи тўғрисида ахборот, шу жумладан уларнинг МХИК сақланиб қолмаган.

Илгари МХИКга тузатиш киритиш (ёзиш) имконияти мавжуд бўлмаган. Энди у пайдо бўлди.

Биринчи заруратда чекка тузатиш киритиш ёки тиклашда МХИК коди билан ҳам ишлаш  мумкин бўлиши учун қуйидаги созлашларни амалга оширинг:

1) my.soliq.uz порталида солиқ тўловчининг шахсий кабинетида “ЮШ онлайн-НКМ ва виртуал кассалари тўғрисида ахборот” бўлимига киринг;

2) “Менинг товарларим (хизматларим) менюсига киринг;

3) сизга керакли бўлган МХИКни танланг (майдонга МХИК коди ёки товар номини киритиш етарли бўлади, тушувчи ёрдамлар МХИК кодини тезда аниқлаб олиш имконини беради);

 

4) “Қўшиш” тугмасига босинг;

5) шу тариқа ўзингизнинг барча товарларингиз тўғрисидаги маълумотларни киритинг;

6) экраннинг пастки қисмида сизнинг товарларингиз рўйхати пайдо бўлади. Зарурат бўлганда ундан кераксиз товарларни олиб ташлаш ва янгиларини қўшиш мумкин бўлади.

Ушбу рўйхат “Чекка тузатиш киритиш” ва “Чекни тиклаш” хизматларидан фойдаланишда тегишли майдонда тушувчи ёрдам сифатида чиқади.

Эътибор беринг!
Агар сиз онлайн-НКТ чекида МХИК кодида хатони аниқласангиз, уни фақат “Чекка тузатиш киритиш” функционали ёрдамида урилган чекларда тузатиш етарли бўлмайди. Келгусида ушбу хатони бартараф этиш учун онлайн-НКТда дастурланган товарлар номенклатурасига тегишли ўзгартиришлар киритиш зарур.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади