Фойда солиғи ҳисоб-китобида харажатларни гуруҳлар бўйича қандай акс эттириш керак

06.04.2026
author avatar

Иродахон АББОСХОНОВА

солиқ маслаҳатчиси, «Tax Consensus» СМТ директори
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– харажатларни аниқлаш қоидалари;
– Ҳисоб-китобга 2-иловани тўлдириш тартиби;
        жами харажатлар;
        товарлар (хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархи;
        сотиш бўйича харажатлар;
        маъмурий харажатлар;
        молиявий фаолият учун харажатлар;
        бошқа харажатлар (зарарлар).

 

Эътибор беринг

Тавсияга 2026 йил учун солиқ ҳисоботининг янги шаклларига асосан ўзгартиришлар киритилди.

Солиқ солиш мақсадида харажатлар қандай аниқланади 

Солиқ солинадиган фойдани аниқлаш чоғида жами даромаддан уни олиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни чегиринг, чегирилиши лозим бўлмаган харажатлар бундан мустасно .

Фақат асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган, ҳисобот (солиқ) даври мобайнида Ўзбекистонда ёки унинг ташқарисида амалга оширилган харажатларни (зарарларни) чегиринг.

Иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган, пул шаклида ифодаланган харажатларни асосланган харажатларга киритинг. Улар қуйидаги шартлардан лоақал биттасига мос келиши керак:

  • даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқарилган. Масалан, маҳсулот ишлаб чиқариш учун хом ашё ва материалларга харажатлар, товарларни харид қилиш қиймати, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш. Яъни даромад олиш мақсадида келгусида сотиладиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқариш ва харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатлар;
  • тадбиркорлик фаолиятини сақлаб қолиш ёки ривожлантириш учун зарур бўлган ва уларнинг ушбу фаолият билан боғлиқлиги аниқ асосланган. Масалан, корхоналар рақобатбардошликни...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг