Янгиликлар

ҚҚС ва ер солиғи шаклларига киритилган ўзгартиришлар расман тасдиқланди

10.11.26
Солиқ қўмитасининг 09.10.2026 йилдаги 2026-21-сон қарори билан ДСҚнинг «Солиқ ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2020-03-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди. Ўзгартиришлар ҚҚС шакллари ҳамда Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича ер солиғи ҳисоб-китобига тааллуқлидир. Қарор расмий эълон қилинган кундан – 2026 йил 6 ноябрдан кучга кирди.

«Ёввойи» пляжлардан маданиятли дам олишгача: сув бўйида туризмни ташкил этишнинг янги тартиби

09.11.26
Ўзбекистонда сув омборлари атрофида дам олиш ва туризм зоналарини яратиш қоидалари тасдиқланди. Энди у ердаги бўш турган ерлар тасдиқланган мастер режа бўйича ва хавфсизлик қатъий назорат қилинган ҳолда очиқ аукционлар орқали тадбиркорларга берилади. Ким ер олиши мумкин ва бўлажак курортларга қандай талаблар қўйилмоқда – бу хусусда бизнинг шарҳимизда ўқинг.

Бизнес учун катта ўзгаришлар: 2026 йил 18 ноябрдан қайси преференциялар кучга киради

09.11.26
2026 йил 18 ноябрда тадбиркорлар учун ўзгартиришлар пакети кучга киради. Янги нормалар бизнес ҳаётини жиддий равишда енгиллаштиради: компанияларни қонуний «музлатиб қўйиш»ни жорий этади, ортиқча текширувлардан ҳимоя қилади ва жарималарни юмшатади. Тез орада амал қила бошлайдиган янгиликлар – бизнинг шарҳимизда.

2027 йилда ёнғин хавфсизлиги: бизнеснинг янги мажбуриятлари ва жавобгарлиги

06.11.26
02.11.2026 йилдаги янги ЎРҚ-1186-сон Қонун бизнес учун ёнғин хавфсизлиги талабларини ўзгартиради. Ўзгартиришлар билан бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлигига доир минимал техник талаблар, текширувларнинг янги тартиби, айрим объектларни мажбурий суғурта қилиш, ёнғинлар оқибатида одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун қўшимча тўловлар қонунчилик даражасида жорий этилмоқда. Қонун расмий эълон қилинганидан уч ой ўтгач, 2027 йил 5 февралдан кучга киради – янги талабларга тайёргарлик кўришга улгуринг.

Фармацевтика маҳсулотлари бозорида юридик шахслар учун қоидалар қандай ўзгаради

06.11.26
Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солувчи норматив ҳужжатларга тузатишлар пакети қабул қилиш учун тайёрланмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси (лойиҳа ID рақами: 10806) мажбурий маркировкалашни ҳисобга олган ҳолда уларни улгуржи ва чакана реализация қилиш қоидаларини батафсил белгилайди, электрон тижоратга қўйиладиган талабларни кучайтиради. Шунингдек, мувофиқ бўлмаган маҳсулотларни чақириб олиш ва йўқ қилиш тартиб-таомилларини ўзгартиради. Ушбу янгиликлар фармацевтика компаниялари, дистрибьюторлар ва дорихона тармоқларининг операцион фаолиятига таъсир кўрсатиб, дорихона ходимлари ва раҳбарлари, электрон савдо платформалари операторлари ва буюртмалар агрегаторлари, шунингдек, етказиб бериш хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг жавобгарлик ҳудудларига таъсир қилади. Муҳокамада 2026 йил 20 ноябргача regulation.adliya.uz порталида ҳавола орқали иштирок этиш мумкин. Батафсил – шарҳимизда.

Акциз солиғини автоматик ҳисоблаш: Солиқ қўмитаси октябрь ойи учун янги ҳисобот шаклларини очди

06.11.26
2027 йилдан бошлаб акциз солиғи бўйича ҳисоботлар проактив форматга ўтиши ҳақида биз аввал ҳам ёзган эдик. Солиқ қўмитаси жорий йилнинг октябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботларни автоматик тарзда шакллантиришни бошлади.

Ўзбекистонда крипто-активлар билан қандай ишлаш мумкин: нималарни билиш керак

05.11.26
Крипто-активлар билан боғлиқ фаолият Президентнинг 03.07.2018 йилдаги ПҚ-3832-сон қарори билан тартибга солинади: майнинг билан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида (ИЛМА) рўйхатдан ўтган юридик шахслар шуғулланади, провайдер хизматлари эса лицензия асосида кўрсатилади. Қорақалпоғистоннинг бутун ҳудудида «Besqala Mining Valley» майнинг зонасида алоҳида режим амал қилади. Мавзу майнинг ёки провайдерлик хизматларини режалаштираётган компаниялар ва ўзбекистонлик мижозлари бўлган хорижий платформаларга тааллуқлидир. «Норма» эксперти Ирина АХМЕТОВА Ўзбекистонда крипто-активлар билан ишлаш учун умумий режим ва махсус ҳудуд бир-биридан нимаси билан фарқ қилишини, шунингдек, лицензияни йўқотиш хавфисиз майнингни қонуний равишда қандай бошлаш ёки провайдерлик фаолиятини қандай ташкил этиш мумкинлигини тушунтиради.

Касса моделингиз давлат реестридан чиқарилган бўлса, уни қанча муддатда алмаштириш керак

04.11.26
Солиқ қўмитаси ахборот хабарномасида «E-POS» виртуал кассаси техник талабларга жавоб бермаслиги сабабли Давлат реестридан чиқарилганини маълум қилди. Дастур ишлаб чиқувчиси мижозларга берган жавобида вазиятга 10 ноябргача ойдинлик киритишни мўлжаллаётганини билдирган. Бироқ шуни инобатга олингки, агар онлайн-НКТ давлат реестридан чиқарилса, уни алмаштириш учун жуда қисқа муддат берилади. Ушбу муддат тугагандан кейин ҳам бундай кассани ишлатишда давом этганлик учун катта миқдорда жарима солиниши мумкин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги МҲМСни қўллайдиган ташкилотлар учун ҳисобварақлар режасини ишлаб чиқди

04.11.26
Янги ҳисобварақлар режасининг тузилиши ва рақамланиши 21-сон БҲМС бўйича амалдаги ҳисобрақамлар режасидан сезиларли даражада фарқ қилади. Бухгалтерларнинг саволларига жавоб берамиз: бу фарқлар айнан нимада ва ташкилотлар янги ҳисобварақлар режасини қўллашга мажбурми.

Кўчмас мулк ва ёғочнинг бозор нархидан келиб чиққан ҳолда солиқ базаси: нималарни билиш керак

03.11.26
Вазирлар Маҳкамаси кўчмас мулк ва ёғочдан тайёрланган айрим буюмларни реализация қилишда солиқ базасини бозор нархидан келиб чиқиб аниқлаш тартибини тасдиқлади. Агар шартномадаги, ЭҲФдаги ёки НКТ чекидаги нарх бозор нархидан 20 фоизга фарқ қилса, солиқ органи базани қайта ҳисоблаб чиқиш ва солиқларни қўшимча ҳисоблаш ҳуқуқига эга. Тартиб бундай товарларнинг сотувчилари ва харидорларига тааллуқли бўлиб, унинг иккита қоидаси бўйича «Норма» эксперти Ирина Ахметованинг нуқтаи назари уларни сўзма-сўз тушунишдан фарқ қилади.

Божхона ҚҚСини мамлакат ичкарисида ортиқча тўлов ҳисобига ким камайтира олади

02.11.26
2027 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш механизми амалга киритилади: энди мамлакат ичида товарлар ва хизматларни реализация қилишда ҳосил бўлган ҚҚС бўйича ортиқча тўловларни импорт қилишда божхона ҚҚСини қоплашга тўғридан-тўғри йўналтириш мумкин (20.01.2027 й. АВ рўйхат рақами 3966). Янги қоидалар ҚҚС тўловчиларининг асосий тоифалари учун айланма ҳисоб-китобларни соддалаштириш ва фискал маъмуриятчиликнинг шаффофлигини оширишга қаратилган. Ўзаро ҳисобга олишнинг янги схемасидан кимлар фойдалана олиши, солиқ ва божхона органлари ўртасида маълумотларнинг автоматик алмашинуви қандай амалга оширилиши, шунингдек, қайси ҳолларда ҳисобга олиш рад этилиши мумкинлиги – бизнинг шарҳимизда.

Етказиб берувчи олдида қарз йўқ, лекин инкассо қўйилди: компания ундирувни тўхтатишга қандай муваффақ бўлди

02.11.26
Хусусий тиббиёт клиникаси солиқ идорасидан етказиб берувчи олдидаги ярим миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик мавжудлиги ҳақидаги хабарномани тўлиқ ҳисоб-китоб қилган контрагент бўйича олган. Бир ой ўтгач, унинг ҳисобига инкассо қўйилди, бу эса, бухгалтернинг сўзларига кўра, клиника фаолиятини тўхтатиб қўйди. Бу сафар ҳаммаси яхшилик билан тугади: ундирув тезда тўхтатилди. Аммо маълум бўлишича, хатоларга ҳар икки томон ҳам йўл қўйган. Кейсни ва худди шундай вазиятга тушиб қолмаслик йўлларини кўриб чиқамиз.

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

30.10.26
2026 йил ноябрь ойи тадбиркорлар учун навбатдаги енгилликлар ва рақамли ислоҳотларни олиб келади: бизнес учун электр ва газ учун олдиндан тўловни камайтириш, "яшил" иссиқхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, божхона тўловларини камайтириш ва электрон шартномаларга ўтиш. Анъанавий шарҳимизда қонунчиликдаги асосий ўзгаришларни кўриб чиқамиз.

Сув омборлари яқинида туризмни ривожлантириш: бизнес учун янги имкониятлар ва имтиёзлар

29.10.26
Президентнинг 27.10.2026 йилдаги ПҚ-387-сон қарори сув омборлари ва уларга туташ ҳудудлардан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида қабул қилинган. Бунинг учун туризм хизматларини ривожлантириш, ушбу объектларда туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини шакллантириш, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳоли ва сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш режалаштирилган. Сув омборлари ҳудудларида туризмни ривожлантиришга қарор қилган тадбиркорлар қандай имтиёзларга эга бўлгани ва бутун республика бўйлаб сайёҳлик объектларида хавфсизликни қандай таъминлаши ҳақида шарҳимизда кўриб чиқамиз.

2027 йилга мўлжалланган углерод солиғи ва бошқа солиқ ташаббуслари: солиқ сиёсатида нималарни ўзгартириш таклиф этилмоқда

28.10.26
Ўзбекистонда углерод солиғи жорий этилиши мумкин. Айтганча, бу 2027 йилга мўлжалланган солиқ таклифлари тўпламидаги корхоналар олдиндан билиши керак бўлган ягона ғоя эмас. Buxgalter.uz сайтида янги солиқни жорий этиш ташаббуси билан ким чиққани, у кимларга таъсир қилиши мумкинлиги ва шунингдек, солиқ сиёсатида яна қандай ўзгаришлар таклиф этилгани ҳақида сўзлаб берамиз.

Сув олиш тартибини бузганлик учун жарималар: улар қандай ҳисобланади ва қандай қилиб икки баравар кам тўланади

28.10.26
2026 йил 22 октябрдан бошлаб сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкциялар тўғрисидаги янги Низом (21.10.2026 йилдаги ВМҚ 585-сон) кучга киради. У санкцияларни қўллаш тартибини, ҳисоб-китоб формуласини ва ихтиёрий тўловда «имтиёзлар»ни белгилайди. 2027 йилдан бошлаб эса биринчи тартиббузарлик учун огоҳлантириш билан қутулиш мумкин. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.

ТИФ иштирокчиси сифатида товарларнинг божхона қийматини олдиндан баҳолаш

28.10.26
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди (лойиҳа ID рақами: 11820). Янги Низом ТИФ иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш бўйича божхона органлари томонидан дастлабки қарор қабул қилиш тартибини белгилайди. Асосий янгилик – дастлабки қарорларни қабул қилишнинг марказлаштирилган тартибини жорий этишдир. Муҳокамада 2026 йил 6 ноябргача ҳавола орқали иштирок этиш мумкин. Ушбу янгилик ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг кундалик фаолиятига қандай таъсир кўрсатишини бизнинг шарҳимизда кўриб чиқамиз.

МҲМС-марафон: 9 та стандарт лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

27.10.26
Молиявий ҳисобот миллий стандартларининг (МҲМС) 9 та лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Улар МҲМСнинг биринчи қўлланилиши, асосий воситалар, захиралар, номоддий активлар, пул оқимлари, валюта операциялари, қарзлар бўйича харажатларга тааллуқлидир. Муҳокама учун атиги 10 кун ажратилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.

Бизнесни рўйхатга олиш – 2026: ҳисобот ҳолатини қандай текшириш ва хатоларни тузатиш мумкин

27.10.26
Бизнес рўйхатидан ўтганлар диққатига! Агар сиз сертификат олган бўлсангиз, бу ҳали ҳисоботингиз топширилганини англатмайди.

Янгича смета: қурилиш компаниялари 2027 йилдан бошлаб нималарга тайёргарлик кўришлари керак

27.10.26
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2026 йилдаги 583-сон қарори қабул қилинди, унда пудрат ташкилотларининг смета қийматини шакллантириш, бошқа ва ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблаш ёндашуви ўзгартирилди. Ҳужжат Миллий ахборот тизимидаги жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш ва харажатларни стандартлаштиришга қаратилган. Янгиликлар қурилиш компанияларининг молиявий-хўжалик фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади. 2027 йилдан бошлаб пудратчиларнинг ҳисоб-китоблари, харажатлар чегаралари ва ҳисоботларида нималар ўзгаришини шарҳимизда кўриб чиқамиз.