Жавоб берамиз

ҚҚС базасини тўғрилаш учун расмийлаштирилган ЭҲФни фойда солиғи ҳисоб-китобида акс эттириш


Импорт қилинган товарларни сотишда ҚҚС базасини тўғрилаш учун расмийлаштирилган бир томонлама ЭҲФ суммаси фойда солиғи бўйича жами даромад таркибига киритилмайди. Уни фойда солиғи ҳисоботида тегишли сатрда акс эттириш орқали жами даромаддан чиқариш мумкин.

Ижара ҳақи энг кам ставкалардан паст бўлганда солиқлар қандай ҳисобланади


Солиқ органлари ижара ҳақининг белгиланган энг кам ставкаларидан келиб чиқиб солиқ ҳисоблашни талаб қилиши мумкин.

Халқаро контейнер ташувларида ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш


Халқаро контейнер ташиш ва у билан боғлиқ айрим хизматларга ҚҚСнинг ноль ставкаси қўлланилиши мумкин. Бунинг учун Солиқ кодекси талаблари бажарилиши ва хизматлар тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва чакана сотиш билан шуғулланувчи корхоналарга ҚҚС бўйича имтиёзлар қандай ҳисобга олинади


ҚҚСнинг 80% миқдоридаги қайтариладиган суммаси фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда жами даромадга киритилади ва Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-иловада акс эттирилади.

МЧЖга ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари лавозимига ходим олсак бўладими, ўқув юрти дипломи бўлиши шартми? Номзод малакали ва раҳбарларга маъқул, лекин дипломи бўлмаганлиги сабабли раҳбарлик лавозимига олишимиз қонунчиликка тўғри келадими?


МЧЖд директор ўринбосари лавозимига дипломсиз шахсни тайинласа бўлади. 

ҚҚС гувоҳномаси олингунга қадар харид қилинган асосий восита бўйича ҚҚС


ҚҚС суммаси фаол ҚҚС гувоҳномасига эга бўлган солиқ тўловчилар томонидангина ҳисобварақ-фактуралар (юк божхона декларацияси) асосида ҳисобга олиниши мумкин.

Муаллифлик ҳуқуқини импорт қилишда ҚҚС


Реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳудуди бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ҚҚС солиш объектидир.

Фойда солиғини 50% пасайтирилган ставкада тўлаш


Агар корхонанинг жами даромади 2026 йилда илк бор 10 млрд сўмдан ошган бўлса, 2026 ва 2027 йилларда фойда солиғини 50% пасайтирилган ставкада тўлаши мумкин.

Ходимларнинг шахсий автомобили учун ёқилғи харажатлари


Ходимларнинг шахсий автомобилларига корхона ҳисобидан метан қуйиш тегишли ҳужжатлар билан асосланмаса, харажатларни чегириш рад этилиши ва ходимларда моддий наф тарзидаги даромад юзага келиши хавфи мавжуд.

МЧЖ устав капиталига номинал қийматдан ортиқ ҳисса киритишнинг солиқ оқибатлари


Номинал қийматдан ортиқ маблағни текинга олинган мулк сифатида баҳоланиши хавфи мавжуд.

Хеджирлаш операцияларини амалга ошириш тартиби


Муайян бухгалтерия ўтказмалари ва солиқ оқибатларини аниқлаш учун муайян хеджирлаш шартномасини, молиявий восита турини, хеджирланадиган хатар объекти ва турини, шунингдек битимни бажариш тартибини таҳлил қилиш зарур.

Дастурий таъминот НМА бўлиши керакми


Дастурий таъминотга бўлган мутлақ ҳуқуқ тегишли мезонлар бажарилган тақдирда НМА сифатида тан олиниши мумкин.

ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилганда тендер таклифида нархни шакллантириш ва кўрсатиш тартиби


Тендер ҳужжатларининг барча тўланган ёки тўланиши лозим бўлган солиқларни ҳисобга олиш тўғрисидаги талаби белгиланган тартибда ушбу солиқдан озод этилган операция бўйича ҚҚС суммасини нархга киритиш мажбуриятини англатмайди.

Ер участкасини аукцион орқали ижарага олиш ҳисоби


Корхона аукционда 10 йил муддатга сув фонди ерларини ижарага олар экан, 10 йил давомида бу ерлардан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олган. Бухгалтерия ҳисобида ижарага олинган ерлар эмас, фойдаланиш ҳуқуқи акс эттирилади.

Муддати ўтган этикеткаларни ҳисобдан чиқариш


Юридик шахслар чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда белгиланган талабларга риоя этиши ва чиқиндилар ҳисобини юритиши шарт.