МҲХСга ўтиш санасида айланмада бўлмаган активларни баҳолаш ва тан олиш

10.01.2025
author avatar

Иброҳим АҲМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– МҲХСга ўтиш санасида қолдиқларга тузатиш киритилишини расмийлаштириш;
– ретроспектив ёндашувни қўллаш;
– айланмада бўлмаган активлар учун қолдиқларни ретроспектив қайта кўриб чиқишдан чиқариб ташлаш;
– солиштирилаётган даврда айланмаларга тузатиш киритиш.

 

МҲХСга ўтиш санасида қолдиқларга тузатиш киритилиши қандай расмийлаштирилади  

МҲХСга ўтиш санасида молиявий ҳисоботнинг барча моддалари бўйича кирувчи қолдиқларни аниқланг. Барча тузатишларни иккиёқлама ёзув тизимини (Дебет – Кредит) қўллаган ҳолда амалга оширинг.

МҲХСга ўтиш санасида БҲМС ва МҲХС ўртасидаги фарқлар туфайли юзага келадиган исталган тузатиш тақсимланмаган фойдага (ёки бу ўринли бўлса, хусусий капиталнинг бошқа тоифасига) тузатиш киритиш
ҳисобланади .

Ҳисоботга тузатиш киритишни бошлашдан аввал МҲХС бўйича ишчи счётлар режасини ўйланг.

Булар 21-сон БҲМСда келтирилган счётлардан тубдан фарқ қилувчи счётлар бўлиши мумкин. Счётларнинг кодлаштирилиши муайян маънони англатиши мумкин. Масалан, бир белги активни билдиради, иккинчи белги узоқ...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг