Дивиденд ва фоиз шаклидаги даромадларнинг солиқ солишда ҳисобга олиниши
Тавсияда:
– дивидендлар шаклидаги даромадлар;
– фоизлар шаклидаги даромадлар.
Солиқ солишда дивидендларни қандай ҳисобга олиш керак
Дивидендлар (лотинчада dividendus – тақсимланадиган нарса) – бу юридик шахснинг алоҳида аъзолари (таъсисчилари) томонидан хар бирига тегишли бўлган акциялари ёки пайлари сонига мутаносиб равишда олган фойданинг бир қисми.
Юридик шахс тугатилганда мол-мулкни тақсимлашдан оладиган даромади, шунингдек муассис томонидан устав фондига хисса (устав капитали) сифатида қўшилган, юридик шахс...