2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағи
2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағида тайёр маҳсулотлар ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича ҳисобга олинади. Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари деҳқончилик, чорвачилик ва хом ашёни қайта ишлаш маҳсулотларининг ҳаракатини бизнес-режадан келиб чиқиб, йил давомида прогноз қилинган таннархи бўйича ҳисобга оладилар. Йил охирида аниқланган тайёр маҳсулотларнинг ҳақиқий ва прогноз қилинган таннархи ўртасидаги фарқ маҳсулотлар ҳисобварағига ҳисобот йили охиридаги маҳсулотларнинг қолдиғига тааллуқли улушда ўтказилади. Ушбу ҳисобварақда реализация қилиш учун мўлжалланган қурилиш объектлари таннархи ҳам ҳисобга олинади.
Реализация қилиш учун тайёрланган (олинган) тайёр маҳсулотлар, ш.ж. қисман ташкилотнинг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотларнинг кирим қилиниши 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг дебетида харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Харидорларга (буюртмачиларга) юклаб жўнатилган, улар бўйича ушбу харидорларга (буюртмачиларга) ҳисоб-китоб ҳужжатлари тақдим этилган тайёр маҳсулотлар 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг кредитидан реализация қилиш тартибида 9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи» ҳисобварағининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
Тайёр маҳсулотларни 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағида ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича ҳисобга олишда аналитик ҳисобда уни ҳисоб нархлари (режадаги таннарх, сотиш нархлари ва б.) бўйича буюмларнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг уларнинг ҳисоб нархлари бўйича қийматидан фарқини ажратиб кўрсатган ҳолда акс эттиришга йўл қўйилади. Бундай фарқлар тайёр маҳсулотларнинг бир турдаги гуруҳлари бўйича ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг аниқланаётган ҳисоб нархидан фарқланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинади.
Тайёр маҳсулотларни 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқаришда ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг аналитик ҳисобда қабул қилинган нархлар бўйича қийматдан фарқланиш суммаси ҳисобот даври бошидаги тайёр маҳсулотлар қолдиғига фарқлар ва ҳисобот ойи давомида омборга келиб тушган тайёр маҳсулотлар бўйича фарқларнинг ушбу маҳсулотларнинг ҳисоб нархлари бўйича қийматига нисбатидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган фоиз бўйича аниқланади. Реализация қилинган маҳсулотга тегишли бўлган тайёр маҳсулотларнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг унинг ҳисоб нархларидаги қийматидан фарқи суммаси ортиқча сарф ёки тежам бўлишига қараб 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг кредитида ва тегишли ҳисобварақларнинг дебетида қўшимча ёзув билан акс эттирилади.
2810-ҳисобварақ бўйича боғланиш:
|
Хўжалик операцияси мазмуни |
Ҳисобварақларнинг боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
Асосий ва ёрдамчи цехлардан, хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан тайёр маҳсулотларнинг кирим қилиниши |
2810 |
|
|
Ярим тайёр маҳсулотларни ҳисобга олиш усулида тайёр маҳсулотларнинг кирим қилиниши |
2810 |
|
|
Тайёр маҳсулотларнинг кўргазмадан омборга кирим қилиниши |
2810 |
|
|
Тайёр маҳсулотларнинг алоҳида бўлинмалардан келиб тушиши |
2810 |
|
|
Тайёр маҳсулотларни қайта баҳолаш: а) қийматининг оширилиши; б) қийматининг камайтирилиши |
2810 |
2810 |
|
Ҳисобот даври охиридаги инвентаризация якунлари бўйича омбордаги тайёр маҳсулотлар ҳисобварағидаги қолдиқларга тузатиш киритилди: |
|
|
|
а) кўпайиши |
2810 |
|
|
б) камайиши |
2810 |
|
|
Ички эҳтиёжлар учун тайёр маҳсулотларнинг ишлатилиши, тайёр маҳсулотларнинг цехларга қайта ишлаш ва бошқа мақсадлар учун қайтарилиши |
2810 |
|
|
Омбордаги тайёр маҳсулотларнинг ундаги бракни тузатиш учун топширилиши |
2810 |
|
|
Омбордаги тайёр маҳсулотларнинг кўргазмага берилиши |
2810 |
|
| Тайёр маҳсулотларнинг воситачилик шартномаси бўйича берилиши | 2830 | 2810 |
|
Тайёр маҳсулотларнинг келгуси давр харажатлари таркибида ҳисобга олинадиган харажатлар учун ишлатилиши |
2810 |
|
|
Тайёр маҳсулотларнинг алоҳида бўлинмаларга берилиши |
2810 |
|
|
Инвентаризация натижасида моддий жавобгар шахснинг айби билан юзага келган омбордаги тайёр маҳсулотлар камомадининг аниқланиши |
2810 |
|
|
Инвентаризация натижасида аниқланган омбордаги тайёр маҳсулотлар камомади, агар айбдор шахслар топилмаган бўлса |
2810 |
|
|
Реализация қилинган тайёр маҳсулотлар таннархининг ҳисобдан чиқарилиши |
2810 |
|
| Тайёр маҳсулотларнинг молиявий инвестициялар (ш.ж. қимматли қоғозлар) ҳисобига берилиши |
2810 |
|
|
Тайёр маҳсулотларнинг текинга берилиши |
2810 |
|
|
Табиий офатлар натижасида тайёр маҳсулотларнинг йўқотилиши |
2810 |
|
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал

Наша страница
Канал в телеграм