Президентнинг ПҚ-104-сон қарори бўйича ижтимоий солиқдан имтиёзни қандай қўллаш мумкин
Президентнинг 27.01.2022 й.даги ПҚ-104-сон қарори билан хизматлар соҳаси корхоналарига бир қатор имтиёзлар берилди. Хусусан, имтиёз ижтимоий солиқ бўйича берилган.
Ижтимоий солиқ бўйича имтиёздан қуйидаги хизматларни кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар фойдаланишлари мумкин
:
- чакана савдо ва умумий овқатланиш;
- меҳмонхона (жойлаштириш);
- йўловчи ва юк ташиш;
- транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш;
- компьютер;
- маиший техникани таъмирлаш;
- агро ва ветеринария;
- кўнгилочар марказларида кўрсатиладиган хизматлар.
Имтиёз муддати – 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар.
Агар жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича тадбиркорлик субъектининг санаб ўтилган хизматларни кўрсатишдан даромадлари жами даромаднинг камида 60 % ни ташкил этса, имтиёз қўлланилади.
Ходимларнинг ҳақиқий сонини яширганда имтиёзнинг амал қилиши тўхтатилади ва молиявий санкциялар қўлланилади.
Агар сиз бир нечта фаолият тури билан шуғуллансангиз, имтиёздан фойдаланиш мумкинлигини аниқлаш учун ҳар ой якуни бўйича ортиб борувчи якун билан санаб ўтилган фаолият туридан даромаднинг умумий даромаддаги улушини аниқланг.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter