Бухгалтерия ҳужжатлари қандай сақланади

15.01.2024
author avatar

Шарофитдин ХАЙДАРОВ

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази директори ўринбосари
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– қоғоз ҳужжатларни қандай турда, қаерда ва қанақа шароитларда сақлаш;
– электрон ҳужжатларни сақлаш хусусиятлари;
– ҳужжатларни сақлаш муддатлари;
– сақлаш муддатлари кўрсатилган бошқарув ҳужжатларининг намунавий рўйхати;
– ҳужжатларни сақлаш муддатларидаги фарқлар: нима қилиш лозим;
– ҳужжатларни сақлаш муддатининг бошланиш вақти;
– ҳужжатларни архивга бериш: қайси ҳолатларда, қайси архивга, ҳужжатларни саралаш;
– ҳужжатларни йўқ қилиш;
– ҳужжатларни сақлаш харажатлари ҳисоби;
– ҳужжатларни сақлаш қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик.

 

Бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш бўйича амалий тавсия Ўзбекистон Республикаси марказий Давлат архиви ва Тошкент шаҳар архив ишлари бўйича бошқарма мутахассислари кўмагида тайёрланди.

Бошланғич ҳужжатларни сақланг

Ташкилотда яратилган ва шериклардан олинган бошланғич ҳужжатлар вақт ўтиши билан  амалий аҳамиятини йўқотади ва бухгалтерияда жамлаб борилади. Бироқ бу уларни ташаб юбориш, йўқ қилиш ёки макулатура пунктига топшириш кераклигини англатмайди. Уларнинг барчаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган сақлаш муддатига эга.

Масалан, солиқ солиш объектларини аниқлаш ва ҳисоблаш учун зарур ҳужжатлар 3 йилдан кам бўлмаган давр мобайнида сақланиши лозим . Бундай сақлаш муддати бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларга ҳам тааллуқли

Эътибор беринг
2024 йил 1 январдан бошлаб солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати беш йилдан уч йилга туширилади .

Айрим ҳужжатлар учун узоқроқ муддатлар белгиланган. Масалан, иш ҳақини ҳисоблаш билан 2022 йил 1 январгача боғлиқ ҳужжатлар 75 йилдан кам бўлмаган давр мобайнида сақланиши лозим.

Ташкилот раҳбари ҳужжатларни сақлашнинг бутун даври мобайнида уларнинг сақланишини таъминлаши шарт. Бунинг учун раҳбар буйруғи билан бухгалтерия хизмати штатидаги ходимлар сонидан ҳужжатларнинг сақланиши ва жамланмасига жавобгар шахсни тайинланг.

Агар бухгалтерия ҳужжатлари кўп бўлса, унда ҳар бири унга бириктирилган қисмга(йўналишига) жавобгар бўладиган масъул шахсларни тайинланг. Масалан,...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro