Масъулияти чекланган жамиятни очиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби

13.06.2025
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти

Тавсияда:

– МЧЖ муассиси ким бўлиши мумкин, ким эса бўлиши мумкин эмас;
– МЧЖнинг тижорат тузилмаларининг бошқа турларидан фарқи нимада;
– МЧЖни рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар;
– МЧЖнинг фирма номига қўйиладиган талаблар;
– МЧЖни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби.

Эътибор беринг
Тавсияга ВМнинг 12.06.2025 йилдаги 362-сон қарорига асосан ўзгартиришлар киритилди.

Масъулияти чекланган жамият таъсисчилари

Масъулияти чекланган жамиятни (МЧЖ) очиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилини бошлаганда, қуйидагилар унинг муассислари бўлиши мумкинлигини ёдда тутинг:

  • жисмоний шахслар (фуқаролар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар);
  • ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахслар.

МЧЖнинг муассислари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида таваккалчиликни зиммаларига оладилар. Агар муассислар устав фондига ўз ҳиссаларини тўла киритмаган бўлсалар, улар жамиятнинг мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар . Жамият эса ўз муассисларининг мажбуриятлари бўйича
жавоб бермайди .

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг