Қандай қилиб корхонани муаммосиз тугатиш мумкин (4-қисм)

10.01.2025
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти
author avatar

Альберт САФИН

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– давлат реестридан корхонани чиқариш учун давлат хизматлари марказига ҳужжатларни тақдим этиш;
– қайси вазиятда рўйхатга олиш органи корхонани давлат реестридан чиқариб ташлаш тўғрисида ёзув киритишни рад этади;
– корхона КТЯДРдан чиқарилганидан сўнг содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар;
– корхонани тугатиш жараёнини нима мураккаблаштириши мумкин;
– қайси ҳолатда директор ва таъсисчиси тугатилган корхона қарзлари бўйича жавоб беришади.

 

Давлат хизматлари марказига ҳужжатларни тақдим этиш

Ихтиёрий тугатишнинг якуний босқичи – юридик шахсни давлат реестридан чиқариш. Бунинг учун тугатувчи давлат хизматлари марказига қуйидагиларни тақдим этади :

  • чиқарилган қимматли қоғозларни бекор қилиш ҳақида маълумотнома (мавжуд бўлса);
  • корхона ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат ёки нодавлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотнома. Бундан давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тижорат ташкилотлари мустасно.

Давлат хизматлари маркази 2 кун мобайнида ҳамма талаблар бажарилганлигини текширади ва давлат реестрига тугатилганлик ҳақидаги ёзувни киритади. Қарорнинг ўзи тугатувчига қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида берилади