Оддий ширкатнинг биргаликдаги фаолияти доирасида ҚҚС ҳисоблаш тартиби

11.02.2022
author avatar

Дильшод Султанов

молия вазирининг ўринбосари
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда: 

– оддий ширкат нима дегани;
– оддий ширкат шартномаси бўйича ҚҚС тўловчиси;
– оддий ширкат шартномаси доирасида ҚҚС бўйича солиқ солиш объектлари.

 

Оддий ширкат (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида бизнесни юритиш тадбиркорлик бўйича ҳамкорликнинг фойдали шаклини ўзида акс эттиради. Бундай шартноманинг тузилиши бир нечта субъектларга янги юридик шахс ташкил этмасдан туриб ўзининг капитали ва мол-мулкини биргаликдаги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида бирлаштириш имкониятини тақдим этади. Оддий ширкат шартномасида юридик шахснинг  эгалик ҳуқуқи мавжуд эмаслиги унинг алоҳида солиқ тўловчи сифатида тан олинмаслигини англатади. Шунга қарамай шартнома доирасида солиқлар, шу жумладан ҚҚС ҳам тўланади.

Оддий ширкат нима дегани 

Оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) бўйича шериклар (иштирокчилар) деб аталувчи икки ёки ундан ортиқ шахс фойда олиш ёки қонунга зид бўлмаган бошқа мақсадга эришиш учун ҳиссаларини қўшиш ва юридик шахс тузмасдан биргаликда иш қилиш мажбуриятини оладилар. Фақат якка тадбиркорлар ва (ёки) тижорат ташкилотлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тузиладиган оддий ширкат шартномасининг тарафлари бўлишлари мумкин .

Шерикнинг умумий ишга қўшадиган ҳамма нарсаси шерикнинг қўшган ҳиссаси ҳисобланади. Масалан, пул, бошқа мол-мулк, касбий ва бошқа билимлар, малака ва маҳорат, шунингдек ишбилармонлик обрў-эътибори.

Шериклар, агар оддий ширкат шартномасидан ёки ҳақиқий ҳолатлардан бошқача мазмун келиб чиқмаса, қиймати бўйича тенг ҳисса қўшадилар деб тахмин қилинади. Шерикнинг қўшган ҳиссасини пулда баҳолаш шериклар ўртасидаги келишув бўйича амалга оширилади .

Шериклар мулк ҳуқуқи асосида эга бўлган, улар томонидан қўшилган мол-мулк, шунингдек биргаликдаги фаолият натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулот ва бундай фаолият туфайли олинган ҳосил ҳамда даромадлар, уларнинг умумий улушли мулки ҳисобланади .

Шериклар томонидан  биргаликдаги фаолияти натижасида олинган фойда, оддий ширкат шартномасида ёки шерикларнинг бошқа келишувида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шерикларнинг умумий ишга қўшган ҳиссалари қийматига мутаносиб равишда тақсимланади .

Оддий ширкат шартномаси бўйича ҚҚСни ким тўлайди

Биргаликдаги фаолият доирасидаги операцияларнинг умумий ҳисобини юритиш  ширкат қатнашчиларининг бирига – ишончли вакилга юклатилади. У фақат Ўзбекистон солиқ резиденти юридик  шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор бўлади .

Шунинг учун агар оддий ширкат шартномасининг иштирокчиси, масалан, хорижий компания бўлса, солиқ солинадиган операцияларнинг умумий ҳисобини шартноманинг фақат ўзбек иштирокчилари юритиш ҳуқуқига эга. Ширкатнинг бундай иштирокчисини танлашни биргаликдаги фаолият қатнашчилари шартнома имзолаётган пайтда амалга ошириши лозим.

Ишончли шахсга солиқ тўловчининг ҚҚС бўйича жавобгарлиги юклатилади, яъни у оддий ширкат шартномаси доирасида амалга ошириладиган операциялар бўйича солиқ базасини аниқлаши, солиқ суммасини ҳисоблаши, уни бюджетга тўлаши ва ўрнатилган муддатларда – ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг  йигирманчи кунидан кечиктирмай тақдим этади  .

Эътибор беринг
Ишончли шахс ўзининг одатий фаолияти доирасида ҚҚС тўловчиси ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигидан қатъий назар «оддий ширкат» га тегишли ҚҚСни тўлашга мажбур.
Эслатиб ўтамиз
Оддий ширкат ишларини юритиш зиммасига юклатилган ишончли шахс - оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга мажбур ҳамда айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ҳақли эмас . Шу билан биргаликда у ўзининг одатий фаолиятида ўзининг юридик мақомидан ва умумий даромадининг миқдоридан келиб чиққан ҳолда солиқ солишнинг бошқа тизимини қўллаши мумкин. ҚҚС тўловчиси бўлиш учун ишончли шахс махсус руйхатдан ўтиши лозим  .
Вазият
Юридик шахс бўлган оддий ширкатнинг ишончли шахси ўзининг одатий фаолияти доирасида айланмадан олинадиган солиқни тўлайди.

Юридик шахс улгуржи савдо билан шуғулланади ва ушбу фаолият бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлайди, чунки унинг умумий даромади 1 млрд. сўмдан ошиб кетмаган.

Юридик шахс оддий ширкат шартномасининг иштирокчисига айланди, унга оддий ширкатнинг ишончли шахси сифатида бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритиш жавобгарлиги юклатилди.

Оддий ширкат шартномаси доирасидаги фаолият бўйича юридик шахс ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга мажбур.

Вазият
Оддий ширкатнинг ишончли шахси ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркор ўзининг одатий фаолияти доирасида ЖШДСни тўлайди.

Якка тартибдаги тадбиркор чакана савдо фаолияти билан шуғулланади ва шу фаолияти бўйича ЖШДС тўлайди, чунки унинг реализациядан олган даромади 100 млн. сўмдан ошиб кетмаган.

Якка тартибдаги тадбиркор оддий ширкат шартномасининг иштирокчисига айланди, унга ишончли шахс сифатида бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритиш жавобгарлиги юклатилди.

Оддий ширкат шартномаси доирасидаги фаолият бўйича якка тартибдаги тадбиркор ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга мажбур.

Агар сиз оддий ширкатнинг ишончли шахси ҳисоблансангиз, оддий ширкат шартномаси бўйича товарлар (хизматлар) реализация қилинганда  белгиланган тартибда ўзингизнинг номингиздан ҳисобварақ-фактурани тақдим этишингиз лозим.

Биргаликдаги фаолиятда фойдаланиш учун ҳарид қилинган товарлар (хизмат) бўйича «кирувчи» ҚҚСни  ҳисобга олиш ҳуқуқига фақат ширкатнинг ишончли шахси эга . Ҳисобга олиш учун асос бўлиб етказиб берувчилар томонидан товарлар (хизматлар) бўйича унинг номига  тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар ҳисобланади. Шунинг учун ҳисобварақ-фактура ширкатнинг бошқа иштирокчиси номига тақдим этилган бўлса,  ҚҚС ҳисобга олинмайди.

Эътибор беринг
Оддий ширкат учун харид ва сотувлар реестрини юритишнинг махсус талаби ўрнатилмаганлиги сабабли, келтирилган солиқ регистрларини умумий тартибда юритинг .

Агар сиз оддий ширкат шартномаси доирасидаги фаолиятдан ташқари бошқа фаолият билан ҳам шуғуллансангиз операциялар бўйича алоҳида ҳисоб юритинг. Бу дегани, оддий ширкат шартномаси доирасидаги солиқ солиш объектлари бошқа фаолият доирасидаги объектлардан алоҳида ҳисобга олиниши лозим. Оддий ширкат шартномаси доирасига тегишли барча даромад ва харажатлар тегишли бошланғич ҳужжатлар билан тасдиқланиши ва бухгалтерия ҳисобида алоҳида акс эттирилиши лозим. Алоҳида-алоҳида ҳисобнинг юритилиши «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олишнинг мажбурий шарти ҳисобланади .

Оддий ширкат шартномаси доирасида ҚҚС бўйича солиқ солиш объектлари

ҚҚС ҳисоблаш мақсадида товарларга (хизматлар кўрсатишга) бўлган мулк ҳуқуқини пуллик асосида бериш товарларни (хизматлар) реализация қилиш бўйича айланма сифатида тан олинади . Чунки  мулкка эгалик ҳуқуқи бўлган иштирокчилар томонидан ширкатга киритилган ушбу мол-мулк  уларнинг умумий улушли мол-мулки ҳисобланади, улар иштирокчиларнинг балансидан ҳисобдан чиқарилади ҳамда уларнинг берилиши солиқ солиш мақсадида реализация қилиш бўйича айланма сифатида тан олинади. Оддий ширкатга мол-мулкини улуш сифатида киритаётган иштирокчида ҚҚС бўйича солиқ солиш объекти юзага келади.

Эътибор беринг
Агар ҳисса сифатида солиқ солишдан озод этилган мол-мулк киритилса, берилаётган пайтда ҚҚС ҳисобланмайди .
Вазият
ҚҚС тўловчиси ҳисобланган корхона оддий ширкатнинг ишончли шахсига айланди ва ҳисса сифатида материаллар киритди.
Иккита корхона – «Альфа» МЧЖ ва «Омега» МЧЖ биргаликдаги ишлаб чиқариш фаолиятини юритиш учун оддий ширкат шартномасини тузишди.
Оддий ширкатнинг ишончли шахси, унинг умумий ишларини юритувчи сифатида ҚҚС тўловчиси ҳисобланган «Альфа» МЧЖ белгиланди.
У ҳисса сифатида биргаликдаги фаолиятга таннархи 45 000 минг сўм бўлган материални киритди.
Иштирокчилар ўртасидаги келишувга кўра ҳиссанинг қиймати 57 500 минг сўмни ташкил этди.
Биргаликдаги фаолиятга киритилган ҳиссани бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун «Альфа» МЧЖ ўзининг ишчи счетлар режасига 0650 «Оддий ширкатга киритилган ҳиссалар» (ёки 5850 «Оддий ширкатга киритилган ҳиссалар», биргаликдаги фаолиятни юритиш бир йилдан ошмаслиги режалаштирилса) счётини киритади:
  

Хўжалик операцияларининг
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Оддий шикат шартномаси бўйича ҳиссанинг акс эттирилди

57 500

0650

5850

9220

Ҳисса сифатида берилган материал ҳисобдан чиқарилди

45 000

9220

1010

Берилган материал бўйича ҚҚС ҳисобланди
(57 500 : 115 х 15 %)

7 500

9220

6410

Оддий ширкат шартномаси кўра ҳисса сифатида чиқиб кетган материал бўйича фойда акс эттирилди
(57 500 – 7 500 – 45 000)

5 000

9220

9320

Шерикларнинг (иштирокчиларнинг) ҳиссаларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун «Альфа» МЧЖ оддий ширкатнинг алоҳида счетлар режасига 8850 «Биргаликдаги фаолиятга улушлар» ва 4870 «Биргаликдаги фаолиятга улушлар бўйича шерикларнинг қарзлари» счётларини киритади:

 

Хўжалик операцияларининг
мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Оддий ширкат шартномаси имзоланган санасида ҳисобга олинган оддий ширкат мол-мулки умумий суммаси бўйича оддий ширкат (шу жумладан ишончли шахс) шерик (иштирокчи)ларининг  биргаликдаги фаолиятдаги улуши бўйича қарздорлик акс эттирилди

4870

8850

Оддий ширкат шартномаси бўйича пул кўринишидаги улушнинг қабул қилиниши акс эттирилди

5110

4870

Оддий ширкат шартномаси бўйича шериклар билан келишилган қийматдаги материал ва бошқа қимматликлар (пул маблағларидан ташқари) кўринишидаги улушнинг қабул қилиниши акс эттирилди

Мол-мулк ҳисоби счётлари 

4870

Оддий ширкат шартномаси бўйича улуш сифатида қабул қилинган мол мулк бўйича ҚҚС акс эттирилди

4410

4870

Оддий ширкат шартномаси бўйича улуш сифатида қабул қилинган мол мулк бўйича ҚҚС ҳисобга олинди (ҳисобга олиш талабларига риоя қилинганда)

6410

4410

Ҳисобот ойида оддий ширкат шартномаси доирасида 1000 бирлик маҳсулот реализация қилинди.

Бир бирлик маҳсулотнинг таннархи 4000 минг сўмни ташкил этди. Сотиш нархи  ҚҚСни ҳисобга олмаганда 5000 минг сўм.

Реализация қилинган маҳсулотнинг қийматига (1 000 х 5 000 х 1,15 = 5 750 000 минг сўм) «Альфа» МЧЖ ишончли шахс сифатида ўзининг номидан харидорга ҳисобварақ- фактура расмийлаштиради.

Ширкатнинг бухгалтерия ҳисобида «Альфа» МЧЖ маҳсулот реализациясини қуйидагича акс эттиради:

 

Хўжалик операцияларининг
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счетлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Реализация қилинган маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди
(4 000 х 1 000)

4 000 000

9110

2810

Маҳсулот реализациясидан даромад акс эттирилди
(5 000 х 1 000)

5 000 000

4010

9010

ҚҚС ҳисобланди
(5 000 000 х 15 %)

750 000

6410

Товарлар (хизматлар) оддий ширкат шартномаси иштирокчилари ўртасида шундай шартнома доирасида берилса, бундай ўтказиш реализация бўйича айланма ҳисобланади ва ҚҚСга тортилади . Солиқ солишдан озод этилган товарлар берилганда ҚҚС ҳисобланмайди  .

Оддий ширкат шартномаси бекор бўлганда шерикларнинг умумий эгалиги ва (ёки) фойдаланишига бериб қўйилган ашёлар, одатда уларни бериб қўйган шерикларга ҳақ тўламасдан қайтарилади. Умумий улушли мулкка муайян нарсани қўшган шерик оддий ширкат шартномаси бекор бўлганда қолган шериклар ва кредиторларнинг манфаатларига риоя этилиши шарти билан бу нарсани ўзига қайтаришни талаб қилишга ҳақли .

Ширкатнинг умумий улушли мулк сифатида  унинг иштирокчилари томонидан берилган мулклар иштирокчиларига қайтарилганда мулкларнинг қайтарилиши ҚҚС солинадиган реализация бўйича айланма ҳисобланади ( ушбу мулк солиқ солишдан озод этилмаган бўлса). Ишончли шахс мол-мулк қайтарилишини ҳисобварақ-фактурада ҳамда солиқ ҳисоботида акс эттириши лозим.


Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал