ЖШДСни қандай тўлаш ва ҳисоботни қачон тақдим этиш керак

15.07.2022
author avatar

Умид Хамроев

МВ департаменти директорининг биринчи ўринбосари
author avatar

Дилором САИДОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ЖШДСни ким ушлаб қолиши керак;
– солиқ агентидан  қандай даромадлар ушлаб қолинади;
– солиқ агентига ЖШДС қайси муддатларда тўланади;
– ҳисобда маблағ етарли бўлмаганда ЖШДС қандай тўланади;
– ЖШДС бўйича ҳисоботларни қачон тақдим этиш керак.

 

ЖШДСни ким ушлаб қолиши керак

ЖШДС қуйидагиларга ҳисобланади ва бюджетга тўланади:

  • жисмоний шахсга даромад тўлайдиган солиқ агентлари;
  • жисмоний шахснинг ўзи.

Қуйидагилар солиқ агентлари бўлиши мумкин :

  • Ўзбекистон юридик шахслари;
  • якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • юридик шахслар – фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари;
  • Ўзбекистон норезиденти бўлган юридик шахсларнинг ваколатхоналари;
  • мол-мулкни сотиб олган жисмоний шахслар. Агар жисмоний шахслар бошқа жисмоний шахсдан акцияларни, Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслардан УФдаги улушларни, кўчмас мулк, корхоналар, инвестиция фондлари пайларини сотиб...