Хизмат сафари харажатлари учун бўнак тўлаш

20.09.2022
author avatar

Александр НАВОТНИЙ

меҳнат қонунчилиги бўйича эксперт
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– хизмат сафари учун бўнак ҳисобланиши ва тўланиши;
– кундалик харажатлар ҳисоб-китоби;
– йўл харажатлари;
– турар жой харажатлари;
– хизмат сафари харажатлари сметаси;
– хизмат сафари бўйича бўнак ҳисоби. 

 

Эътибор беринг

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низом барча ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан тавсиявий хусусиятга эга, қуйидагилар бундан мустасно:

  • бюджет ташкилотлари;
  • давлат мақсадли жамғармалари;
  • бюджет тизимидан маблағлар ажратиладиган бошқа жамғармалар;
  • устав фондида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар.

Хизмат сафари учун бўнак ҳисобланиши ва тўланиши 

Хизмат сафарига юбориладиган ходимга бўнак тўловларини хизмат сафарига кетишдан олдин пул кўринишида қуйидаги харажатлар миқдорида беринг