Қандай тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради

06.10.2022
author avatar

Умид Хамроев

МВ департаменти директорининг биринчи ўринбосари
author avatar

Дилором САИДОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркиби;
– ким меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад олувчи ҳисобланади;
– ходим ва ижрочининг асосий даромад тури.

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркиби

Жисмоний шахсларнинг жами даромадининг асосий таркиби – бу меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардир.

Солиқ кодекси меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига қуйидагиларни киритади:

  • бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи ;
  • илмий даража ва фахрий унвон учун устамалар. Фахрий унвон учун устамалар қайсидир соҳадаги шахсий хизматларини юксак эътироф этиш сифатида ушбу унвон билан...