Кўчмас мулкни ижарага беришда ҚҚС қандай ҳисобланади

06.01.2023
author avatar

Иродахон Аббосхонова

МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ҚҚС ҳисоб-китоби, агар коммунал хизматлар қиймати:
        ижарачи томонидан алоҳида қопланса;
        ижара тўлови қўшилганда.

 

Агар ижарага берувчи ҚҚС тўловчиси ҳисобланса, ижара шартномасида оператив ижарага берилган кўчмас мулк учун ижара ҳақи ҚҚСни ўз ичига олган ҳолда кўрсатилади.

Ижара бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби ижарачи томонидан истеъмол қилинган электр, иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар (кейинги ўринларда коммунал хизматлар) ва алоқа хизматларининг қийматини қоплаш тартибига боғлиқ.

Коммунал хизматлар кўрсатувчи етказиб берувчилар билан шартномаларни одатда ижарага берувчи тузади. Шунинг учун, ижара шартномасида ижарага олувчи  истеъмол қилинган хизматларни сизга қандай  қоплаб беришини аниқлаштиринг:

  • ҳақиқий истеъмол бўйича алоҳида;
  • уларнинг қийматини ижара тўлови суммасига киритган ҳолда.

Ижара операцияларининг бухгалтерия ҳисоби қуйидагиларга боғлиқ:

  • коммунал хизматларни ижарага олувчи томонидан қоплаш тартиби;
  • ижарадан тушган тушумнинг реализация бўйича умумий тушумдаги улуши, яъни ижара фаолияти асосий фаолиятингизми ёки йўқми.
Эслатиб ўтамиз
Ҳисобот даври охирида соф тушумнинг умумий сотиш ҳажмидаги улуши устунлик қиладиган фаолият юридик шахснинг асосий фаолияти ҳисобланади.

Агар ижара сиз учун – :

  • асосий фаолият тури бўлса, 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётида ижара тўловларини ҳисобга олинг;
  • асосий фаолият бўлмаса, 9350 “Оператив ижарадан даромадлар” счётидан фойдаланинг.

Коммунал тўловлар учун ҳисоб  ижара тўловидан алоҳида тақдим этилса, ҚҚС қандай ҳисобланади

Агар ижара шартномаси бўйича коммунал тўловлар ва алоқа ҳизматларининг қиймати ижара тўлови суммасига киритилмаган бўлса-ю,  ижарага олувчи томонидан ҳақиқатда истеъмол қилингани қопланадиган бўлса, унга ҳисобварақ-фактураларни қуйидагича тақдим этинг:

  • “Стандарт” тури – ижара тўлови учун алоҳида ҚҚСни кўрсатиш билан;
  • “Харажатларни қоплаш” тури – улар томонидан қопланадиган коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари қиймати бўйича. Уларда ҚҚСни ушбу хизматларни етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактураларига мувофиқ тақсимланг.

Ижарага берувчи етказиб берувчиларга тўланган ва ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал хизматларни қуйидагича ҳисобга олади :

  • уларни харажатларга киритмайди;
  • қопланадиган суммага тўғри келадиган ҚҚСни ҳисобга қабул қилмайди.

Ижарага берувчи томонидан олинган қопланган суммани:

  • даромадга киритмайди;
  • ушбу хизматлар етказиб берувчилардан ижарага олувчиларга қайта тақдим этилганда ҳисобланган ҚҚСни ҳисобда акс эттирмайди.  
Вазият
Ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган коммунал хизматлар қиймати ижара тўловига киритилмаган, лекин алоҳида қопланади
Ижарага берувчи – ҚҚС тўловчиси офис хоналарини ижарага беради. Ижара шартномасига мувофиқ коммунал ва алоқа хизматларининг қиймати ижарага олувчи томонидан ҳақиқатдаги истеъмоли бўйича алоҳида қопланади.
Бир ой учун тақдим қилинган ҳисобварақ-фактурага мувофиқ: ижара тўлови миқдори – 1 150 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 150 минг сўм;
коммунал ва алоқа хизматлари учун қопланадиган сумма – 460 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 60 минг сўм.
Бухгалтерия ҳисобида коммунал хизматлар ижарага олувчи томонидан қопланадиган оператив ижарани қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Ижараижарага берувчининг асосий фаолияти

Мулкни ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди

1 000

4010



Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди

150

6410

Ижараижарага берувчининг асосий фаолияти эмас

Мулкни ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди

1 000

4820

9350

Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди

150

6410

Коммунал харажатлар

Коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар томонидан тақдим этилган ва  ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал харажатлар, шу жумладан ҚҚС акс эттирилди

460

4890

6010,
6990

ҚҚС бўйича ҳисоботнинг  харидлар Реестрининг 8 ва 9-устунларида ижарага олувчига қайта тақдим этилган коммунал хизматлар қиймати (400 минг сўм) ва уларнинг суммаларига тўғри келадиган, ҳисобга қабул қилинмайдиган ҚҚС суммасини (60 сўм) кўрсатинг. 

Коммунал хизматлар ижара ҳақига киритилган бўлса, ҚҚС қандай ҳисобланади

Агар ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган хизматларни коммунал ва алоқа хизматларининг умумий қийматида тақсимлашнинг иложи бўлмаса, иккита усулдан бири ёрдамида ушбу хизматларни ҳисобга олган ҳолда ижара ҳақини ҳисобланг:

  • ижарага олувчи эгаллаган майдонга мутаносиб равишда;
  • ижарага олинган майдонларга ўрнатилган қурилмаларнинг қувватига мутаносиб равишда.

Ижарага олувчига тақдим этилган ҳисобварақ-фактурада (“Стандарт” турдаги) фақат ижаранинг умумий суммасини ҚҚС ажратилган ҳолда кўрсатинг.

Ижарага олувчилар билан ҳисоб-китобларнинг ушбу вариантида:

  • етказиб берувчиларга тўланадиган коммунал хизматларни харажатлар сифатида қайд этинг;
  • коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар томонидан тақдим этилган ҚҚСни ҳисобга қабул қилинг;
  • ижарага олувчига тақдим этилган коммунал тўловларни ўз ичига олган ижара ҳақини даромад сифатида ҳисобга олинг.
Вазият
Ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган коммунал хизматларнинг қиймати ижара тўловига киритилган
ҚҚС тўловчиси – ижарага берувчи офис хоналарини ижарага беради. Ижара шартномаси бўйича коммунал хизматлар қиймати ижара тўловига киритилган бўлиб, ойига 1 610 минг сўм, шу жумладан ҚҚС 210 минг сўм.
Коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан ижарага берувчига тақдим қилинган коммунал хизматлар қиймати 460 минг сўмни, шу жумладан ҚҚС 60 минг сўмни ташкил этди.
Бухгалтерия ҳисобида коммунал хизматлар қиймати ижара тўловига киритилган оператив ижарани қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Ижараижарага берувчининг асосий фаолияти

Мулкни ойлик ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди

1 400

4010

9030

Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди

210

6410

Ижараижарага берувчининг асосий фаолияти эмас

Мулкни ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди

1 400

4820

9350

Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди

210

6410

Коммунал харажатлар

Коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар томонидан тақдим этилган коммунал харажатлар акс эттирилди (460 – 60)

400

2010,
9420

6010,
6990

Коммунал харажатлар бўйича ҚҚС акс эттирилди

60

4010

6410

4010


Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал