Фойда солиғини тўлаш ва ҳисоботини тақдим этиш қандай амалга оширилади
Тавсияда:
– бўнак тўловлари тўловчилари;
– бўнак тўловларини тўлаш тартиби;
– фойда солиғини тўлаш ва ҳисоботни тақдим этиш тартиби;
– фойда солиғини бўлиб-бўлиб тўлаш;
– фойда солиғининг бухгалтерия ҳисоби.
Фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини ким тўлайди
Жами даромади ўтган йил учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган корхоналар бўнак тўловларини тўлайди
.
Бўнак тўловларини ҳар ойнинг 23-санасидан (дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда) кечиктирмай тўланг, яъни:
- 23 январдан;
- 23 февралдан;
- 23 мартдан ва ҳ.к.
Агар сизнинг корхонангиз йил давомида 5 млрд сўмлик чегарага етган бўлса, 5 млрд сўм чегарага етган кейинги чоракдан, бўнак тўловларини тўлашни бошланг
.
Ушбу қоида янги ташкил этилган корхоналарга ҳам тегишлидир.
. Иккита чорак ўтгач, бўнак тўловлари тўлашнинг умумий қоидалари амал қила бошлайди.Қуйидагилар даромад суммасидан қатъи назар бўнак тўловларини тўламайди
:
- бюджет ташкилотлари;
- нодавлат нотижорат ташкилотлари, бундан матлубот кооперативлари мустасно.
Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари қандай тўланади
Бўнак тўловларини ҳисоблаб чиқаришнинг иккита варианти мавжуд
:
- солиқ органи томонидан;
- бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотнома бўйича.
Солиқ органлари томонидан бўнак тўловларини аниқлаш тартиби
I чорак учун бўнак тўловлари суммаси ўтган йилнинг IV чораги учун ҳисоблаб чиқарилган жорий (ойлик) тўлов миқдорида аниқланади
.
Корхонанинг фаолияти зарар билан чиққанлиги сабабли ўтган йилнинг IV чорагида бўнак тўловларини тўламаган. Шунинг учун корхона жорий йилнинг I чорагида ҳам бўнак тўловларини тўламаслиги керак.
II чоракда бўнак тўловлари I чорак учун ҳисобланган фойда солиғи суммасининг 1/3 қисми сифатида аниқланади. Улар 23 апрель, 23 май ва 23 июндан (дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда) кечиктирмай тўланади.
III ва IV чоракларда бўнак тўловлари худди шундай тарзда, яъни олдинги чоракнинг ҳақиқий фойдасидан келиб чиқиб аниқланади.
Агар олдинги чоракда фойда бўлмаса, бўнак тўловлари ҳисоблаб ёзилмайди ва тўланмайди.
Солиқ органлари рўйхатдан ўтказиш органидан корхона тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида ахборотни олган тақдирда бўнак тўловларини ҳисоблаб ёзишни тўхтатиб туради. Бўнак тўловлари бундай ахборот олинган ойдан бошлаб ҳисоблаб ёзилмайди.
Агар корхона фаолияти тикланса, бўнак тўловлари уларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатилган ойдан бошлаб ҳисоблаб ёзилади.
Бўнак тўловларини маълумотнома бўйича аниқлаш тартиби
Сиз жорий чорак учун тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб, фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари тўғрисида маълумотнома тақдим этишга ҳақлисиз. У жорий чорак биринчи ойининг (дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда) 15-санасидан кечиктирмай, чоракда кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда тақдим этилади, яъни:
- I чорак учун – 15 январдан кечиктирмай;
- II чорак учун – 15 апрелдан кечиктирмай;
- III чорак учун – 15 июлдан кечиктирмай;
- IV чорак учун – 15 октябрдан кечиктирмай.
Корхонанинг ўтган йил учун жами даромади 5 млрд сўмдан ошди, шу сабабли жорий йилда у фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлайди.
I чоракда корхона бўнак маълумотномасини тақдим этмаган ва ўтган йилнинг IV чораги маълумотлари асосида бўнак тўловларини тўлаган.
I чорак учун тақдим этилган ҳисоб-китобга асосан фойда солиғи суммаси 480 млн сўмни ташкил этади.
Яъни, корхона II чоракда ҳам ҳар ойда 160 млн сўм миқдорида (480 : 3) бўнак тўловини тўлаши керак эди.
Корхонанинг тахмин қилишича, унинг даромадлари II чоракда сезиларли даражада камаяди, бу давр учун тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойда 900 млн сўмни ташкил этиб, ундан 135 млн сўм (900 х 15 %) миқдорида фойда солиғи тўлаш лозим.
|
Давр |
I чорак учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасидан келиб чиқиб бўнак тўловлари, млн сўм |
Маълумотномага асосан бўнак тўловлари, млн сўм |
|
Апрель |
160 |
45 |
|
Май |
160 |
45 |
|
Июнь |
160 |
45 |
|
Чорак учун жами |
480 |
135 |
Жадвалдан кўринадики, маълумотнома тақдим этиш бўнак тўловларини 345 млн сўмга (480 – 135) қисқартириш ва ушбу суммани бошқа мақсадлар учун йўналтириш имконини беради.
Корхона фойда солиғининг якуний суммасини 20 июлдан кечиктирмай ҳисоб-китобни тақдим этган ҳолда I ярим йиллик якунлари бўйича аниқлайди.
Агар солиқ суммаси топширган ҳисоботига кўра тўланган бўнак тўловлари суммасидан ошса, корхона худди шу муддатда фарқни қўшимча тўлаб беради.
Корхона бўнак тўловлари бўйича маълумотноманинг тегишли сатрларида қуйидагиларни кўрсатади:
- 010-сатрда – ҳисобот даври учун кутилаётган солиқ солинадиган фойда – 900 млн сўмни;
- 020-сатрда – солиқ ставкаси – 15 %ни.
Қуйидагилар автоматик тарзда ҳисобланади:
- 030-сатрда 010-сатр х 020-сатр формуласи бўйича фойда солиғи суммаси. Кўриб чиқилаётган мисолда – 135 млн сўм (900 х 15 %);
- 040-сатрда 030-сатр : 3 формуласи бўйича ҳар ойлик бўнак тўловлари суммаси. Бу мисолда – 45 млн сўм (135 : 3).
Aгар сиз олдинги чоракка нисбатан солиққа тортиладиган фойданинг камайганини кўрсатувчи маълумотнома тақдим этсангиз, тегишли тушунтиришлар бериб, фойданинг камайиш сабабларини асослаб беринг.
Сабаблар корхонадаги мавжуд ҳақиқий ҳолатни акс эттирувчи, асосли бўлиши лозим. Масалан, ишнинг мавсумий характери туфайли тушумнинг камайганлиги, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳисобига харажатларнинг ошиб кетганлиги ва ҳ.к.
Бўнак тўловларини камайтириш ҳуқуқикорхонанинг ҳақиқий ҳолатини ва молиявий-иқтисодий вазиятини ҳисобга олган ҳолда солиқни тўлаш имкониятини беради.
Тегишли асос мавжуд бўлмаган тақдирда солиқ органлари бўнак тўловларига, кўпайиш томонга, тузатиш киритишга ҳақли.
Бўнак маълумотнома тақдим этилган тақдирда фақат фарқ суммасини (ўсиб бормайдиган якун билан) кўрсатинг.
Агар сиз маълумотномани белгиланган муддатларда тақдим этмасангиз, унда аввалги чорак кўрсаткичларидан келиб чиқиб, бўнак тўловларини тўлашингиз лозим бўлади.
Солиқни тўлаш ва ҳисоботни тақдим этиш қандай амалга оширилади
Фойда солиғи бўйича ҳисобот даври – чорак, солиқ даври – йил. Шу сабабли, фойда солиғи ҳар бир чорак якунлари бўйича йил бошидан ошиб борувчи якун билан ҳисоблаб чиқарилади
.
Фойда солиғи ҳисоб-китоби қуйидагича тақдим этилади (дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда):
- I чорак учун – 20 апрелдан кечиктирмай;
- II чорак учун – 20 июлдан кечиктирмай;
- III чорак учун – 20 октябрдан кечиктирмай;
- IV чорак учун – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай.
Йил якунлари бўйича ҳисоб-китобни фақатгина қуйидагилар тақдим этади:
- бюджет ташкилотлари;
- нодавлат нотижорат ташкилотлари, матлубот кооперативлари бундан мустасно.
Агар ушбу корхоналарда йил учун даромад мавжуд бўлмаса, улар фойда солиғи бўйича ҳисоб-китоб тақдим этмайди.
Солиқни худди ўша ҳисоб-китоб тақдим қилинадиган муддатларда тўланг. Бунда ҳисобот даври учун бўнак тўловлари шу давр учун солиқни тўлаш ҳисобига ҳисобга олинади.
Солиқ ҳисоб-китоби суммалари ва тўланган бўнаклар бўйича қуйидаги вазиятлар бўлиши мумкин:
- бўнак тўловлари ҳисоб-китоб бўйича фойда солиғидан кўп. Ушбу ҳолатда фойда солиғини тўлаш керак эмас, сабаби у бўнак тарзида тўланган. Жорий тўловларнинг ҳисоб-китоб бўйича солиқдан ошишини кейинги жорий тўлов эвазига ҳисобга олинади;
- бўнак тўловлари ҳисоб-китоб бўйича фойда солиғига тўғри келди. Бу ҳолатда ҳам фойда солиғини тўлаш керак эмас, сабаби у бўнак тарзида тўланган;
- бўнак тўловлари ҳисоб-китоб бўйича фойда солиғидан кам. Ушбу ҳолатда ҳисоб-китоб бўйича солиқ билан жорий тўловлар ўртасидаги фарқни белгиланган муддатларда қўшимча тўланг.
Агар сиз бўнак тўловларни тўламаган бўлсангиз, ҳисоб-китоб бўйича фойда солиғини ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларида тўланг.
Келинг, мисоллар ёрдамида эҳтимолий вариантларни кўриб чиқамиз.
Корхонанинг ҳисоб-китоблари ва тўловлари тўғрисида маълумот (корхона бўнак маълумотномасини тақдим этмаган):
|
Т/р |
Сана |
Амалга оширилган ҳаракат |
Солиқ суммаси, минг сўмда |
|
1 |
20 январь |
Январь ойи учун бўнак тўлови тўланди |
10 000 |
|
2 |
20 февраль |
Февраль ойи учун бўнак тўлови тўланди |
10 000 |
|
3 |
20 март |
Март ойи учун бўнак тўлови тўланди |
10 000 |
|
4 |
15 апрель |
I чорак учун фойда солиғи ҳисоб-китоби тақдим этилди |
24 000 |
|
5 |
20 апрель |
Апрель ойи учун бўнак тўлови тўланди |
2 000 |
|
6 |
20 май |
Май ойи учун бўнак тўлови тўланди |
8 000 |
|
7 |
18 июнь |
Июнь ойи учун бўнак тўлови тўланди |
8 000 |
I чорак давомида бўнаклар ўтган йилнинг IV чораги учун ҳар ойлик бўнак тўлови миқдорида – ҳар ой 10 000 минг сўмдан, умумий сумма 30 000 минг сўм тўланади. Ҳисоб-китоб бўйича чорак учун фойда солиғи 24 000 минг сўмни ташкил этди.
Корхонанинг ҳисоб-китоблари ва тўловлари тўғрисида маълумот (корхона бўнак маълумотномасини тақдим этмаган):
|
Т/р |
Сана |
Амалга оширилган ҳаракат |
Солиқ суммаси, минг сўмда |
|
1 |
20 январь |
Январь ойи учун бўнак тўлови тўланди |
10 000 |
|
2 |
20 февраль |
Февраль ойи учун бўнак тўлови тўланди |
10 000 |
|
3 |
20 март |
Март ойи учун бўнак тўлови тўланди |
10 000 |
|
4 |
15 апрель |
I чорак учун фойда солиғи ҳисоб-китоби тақдим этилди |
30 000 |
|
5 |
20 апрель |
Апрель ойи учун бўнак тўлови тўланди |
10 000 |
|
6 |
20 май |
Май ойи учун бўнак тўлови тўланди |
10 000 |
|
7 |
18 июнь |
Июнь ойи учун бўнак тўлови тўланди |
10 000 |
I чорак давомида бўнаклар ўтган йилнинг IV чораги учун ҳар ойлик бўнак тўлови миқдорида – ҳар ой 10 000 минг сўмдан, умумий сумма 30 000 минг сўм миқдорида тўланди. Ҳисоб-китоб бўйича чорак учун фойда солиғи 30 000 минг сўмни ташкил этди.
Бўнак тўловлари бир хил сумма миқдорида тўланганлиги сабабли фойда солиғини тўлаш керак эмас.
II чоракда бўнак тўловларини I чорак учун фойда солиғи суммасининг 1/3 қисми миқдорида тўлаймиз: 30 000 : 3 = 10 000 минг сўм.
Корхонанинг ҳисоб-китоблари ва тўловлари тўғрисида маълумот (корхона бўнак маълумотномасини тақдим этмаган):
|
Т/р |
Сана |
Амалга оширилган ҳаракат |
Солиқ суммаси, минг сўм |
|
1 |
20 январь |
Январь ойи учун бўнак тўлови тўланди |
10 000 |
|
2 |
20 февраль |
Февраль ойи учун бўнак тўлови тўланди |
10 000 |
|
3 |
20 март |
Март ойи учун бўнак тўлови тўланди |
10 000 |
|
4 |
15 апрель |
I чорак учун фойда солиғи ҳисоб-китоби тақдим этилди |
36 000 |
|
5 |
15 апрель |
I чорак учун солиқ қўшимча тўланди |
6 000 |
|
6 |
20 апрель |
Апрель ойи учун бўнак тўлови тўланди |
12 000 |
|
7 |
20 май |
Май ойи учун бўнак тўлови тўланди |
12 000 |
|
8 |
18 июнь |
Июнь ойи учун бўнак тўлови тўланди |
12 000 |
I чорак давомида бўнаклар ўтган йилнинг IV чораги учун ҳар ойлик бўнак тўлови миқдорида – ҳар ой 10 000 минг сўмдан, умумий суммаси 30 000 минг сўм тўланди. Ҳисоб-китоб бўйича чорак учун фойда солиғи 36 000 минг сўмни ташкил этди.
Ушбу ҳолатда ҳисоб-китоб бўйича солиқ билан I чорак учун бўнак тўловлари ўртасидаги фарқни – 6 000 минг сўмни (36 000 – 30 000) бюджетга қўшимча тўлаймиз.
II чоракда бўнак тўловларини I чорак учун фойда солиғи суммасининг 1/3 қисми миқдорида тўлаймиз: 36 000 : 3 = 12 000 минг сўм.
Фойда солиғини бўлиб-бўлиб тўлашдан ким фойдаланиши мумкин
2023 йилдан бошлаб фойда солиғи тўловчилари солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида хабар бериш ҳуқуқига эга бўлдилар
.
Бу ҳуқуқ ўтган йил якунлари бўйича жами даромади ўн миллиард сўмдан ошмаган корхоналарга берилади, қуйидагилар бундан мустасно:
- устав фондида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган юридик шахслар;
- ер қаъридан фойдаланувчилар;
- акциз ости маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар.
Бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини олиш учун қарздорлик юзага келган санадан бошлаб, 1 ой ичида солиқ органларига бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи тўғрисида хабарнома юборинг. Бўлиб-бўлиб тўлашни тақдим этиш тартиби Солиқ кодексининг 101-моддасида белгиланган.
Агар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш календарь йил давомида бир марта фойдаланилган бўлса, фоизлар олти ой давомида ҳисобланмайди.
Фойда солиғини ҳисобда қандай акс эттириш керак
Фойда солиғи фойда ҳисобидан фойда солиғи тўлангунга қадар ҳисобланади. Ушбу фойдадан солиқ суммасини чегириб ташлаганингиздан сўнг, сизда соф фойда (ёки соф зарар), яъни ҳисобот даврининг якуний молиявий натижаси ҳосил бўлади.
Ҳисобланган фойда солиғини Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 250-сатрида акс эттиринг.
Бухгалтерия ҳисоби:
|
Хўжалик операцияси мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
Фойда солиғи бўйича бўнак тўлови тўланди |
||
|
Фойда солиғи ҳисобланди |
||
|
Бўнак тўловлари ҳисобга олинди |
||
|
Ҳисоб-китоб бўйича фойда солиғи тўланди |
||
|
Фойда солиғи бўйича пеня ҳисобланди |
||
|
Фойда солиғи бўйича пеня тўланди |
||
Эътибор беринг
- бу чегирилмайдиган харажатлар
; - бухгалтерия ҳисобида алоҳида 6410 субконто счётида акс эттиринг.
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
- Фойда солиғини тўлаш ва ҳисоботини тақдим этиш қандай амалга оширилади
- Қандай қилиб мол-мулк солиғини тўлаш ва ҳисоботини тақдим этиш керак
- Норезидентларнинг даромадларидан олинадиган фойда солиғини тўлаш ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби
- Фойда солиғининг камайиши ҳисобда ва молиявий ҳисоботда қандай акс эттирилади
- Ер солиғини тўлаш ва ҳисоботлар тақдим этиш тартиби

Наша страница
Канал в телеграм