Иш ҳақи қандай депонентланади

09.04.2024
author avatar

Александр НАВОТНИЙ

меҳнат қонунчилиги бўйича эксперт
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– олинмаган иш ҳақини депонентлаш тартиби;
– депонентланган иш ҳақини тўлаб бериш;
– депонентланган иш ҳақининг талаб қилиб олинмаган суммаси;
– депонентланган иш ҳақини ҳисобга олиш.

 

Олинмаган иш ҳақини депонентлаш тартиби

Агар ходим ёки унинг ишончли вакили  иш ҳақини ёки бошқа тўловларни 3 иш куни ичида олмаса, олинмаган суммани мажбурий тартибда депонентланг. Бунинг учун:

  • пул маблағларини ташкилот ҳисобрақамига ўтказиш учун уларни банкка топширинг;
  • ҳисобда уларни олинмаган сумма сифатида акс эттиринг.

Кассада иш ҳақи учун ажратилган, аммо олинмаган пул маблағларини 3 кундан ортиқ сақлаш мумкин эмас.
 Бош бухгалтер ёки унинг вазифасини бажараётган бошқа ходим бунинг учун БҲМнинг 15 баравари миқдорида жаримага тортилиши мумкин