Қандай қилиб компанияни муаммосиз тугатиш мумкин (4-қисм)

29.08.2023
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти
author avatar

Альберт САФИН

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– давлат реестридан компанияни чиқариш учун Давлат хизматлари марказига ҳужжатларни тақдим этиш;
– қайси вазиятда рўйхатга олиш органи компанияни давлат реестридан чиқариб ташлаш тўғрисида ёзув киритишни рад этади;
– компания КТЯДРдан чиқарилганидан сўнг содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар;
– компанияни тугатиш жараёнини нима мураккаблаштириши мумкин;
– қайси ҳолатда директор ва таъсисчиси тугатилган компания  қарзлари бўйича жавоб беришади.

 

Давлат хизматлари марказига ҳужжатларни тақдим этиш

Ихтиёрий тугатишнинг якуний босқичи – юридик шахсни давлат реестридан чиқариш. Бунинг учун тугатувчи Давлат хизматлари марказига қуйидагиларни тақдим этади :

  • компаниянинг ҳамма ҳисобрақамлари ёпилганлиги ҳақида хизмат кўрсатувчи банкларнинг маълумотномалари;
  • компаниянинг муҳрлари ва штамплари (мавжуд бўлса);
  • чиқарилган қимматли қоғозларни бекор қилиш ҳақида маълумотнома (мавжуд бўлса);
  • компания ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотнома.

Давлат хизматлари маркази 2 кун мобайнида ҳамма талаблар бажарилганлигини текширади ва давлат реестрига тугатилганлик ҳақидаги ёзувни киритади. Қарорнинг ўзи тугатувчига қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида берилади