Корхона тўлов қобилияти ва молиявий барқарорлигини қандай баҳолайди

28.03.2024
author avatar

Асал ХАШИМОВА

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи
author avatar

Дилором САИДОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ташкилотнинг тўлов қобилияти қандай баҳоланади;
– ўз айланма маблағларининг ўзи нима;
– ЎАМ кўрсаткичи қандай ҳисобланади;
– ЎАМ кўрсаткичи нимани акс эттиради;
– ЎАМ таъминланганлиги коэффициенти қандай ҳисобланади;
– ЎАМ таъминланганлиги коэффициенти нимани акс эттиради.

 

Ташкилотнинг тўлов қобилияти қандай баҳоланади

Тўлов қобилияти ҳақидаги ахборот ташкилотнинг молиявий мажбуриятларини ўз вақтида тўлай олишини аниқлаш учун зарур .

Ташкилотнинг тўлов қобилиятини баҳолаш учун ташкилотнинг ўз айланма маблағларини ҳисобланг.

Ўз айланма маблағларининг ўзи нима

Ўз айланма маблағлари (ЎАМ) – ташкилотнинг жорий активлари унинг қисқа муддатли мажбуриятларидан ошадиган сумма.

ЎАМ ёрдамида ташкилот ўз операцион фаолиятини мустақил равишда таъминлай олиш-олмаслигини ёки у жалб этилган маблағларга боғлиқлигини баҳолай оласиз.

Бухгалтерия балансидаги ахборот асосида ЎАМ ҳақидаги маълумотларни шакллантиринг. ЎАМ таркибига қуйидагиларни киритинг:

  • товар-моддий захиралар (ЎАМнинг энг...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro