Янгиликлар
07.11.19
ДСҚ ТИФ қатнашчилари томонидан юклаб жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тушумлар ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушиши учун санкцияларни қатъийлаштириш ташаббуси билан чиқди. Бу ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган НҲҲ лойиҳасида назарда тутилган.
06.11.19
ЯИДХПда ҚҲТБТ бўлимида Вазирлар Маҳкамасининг “Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига объектларни капитал қуришни амалга оширадиган пудрат ташкилотларига қўшилган қиймат солиғини қоплашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган.
06.11.19
Лойиҳадан бюджет жараёнидаги ўзгаришларни, 2020 йилги макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини 2021-2022 йилларга мўлжалланган йўналишларни билиб олиш ҳамда 2020 йилги Давлат бюджети лойиҳаси, ташаббусли бюджетлаштириш билан танишиш мумкин.
05.11.19
Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамаси Молия бош бошқармасида тасдиқланган декларацияда янги тарифлар белгиланди (реестр рақами 13-ТГ-2019, 28.10.2019 йил).
01.11.19
Бугун Президентнинг “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
01.11.19
Тизим ишга туширилгунига қадар тузилган меҳнат шартномаларини Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклайдиган лойиҳа нормасига тузатиш киритилиши эҳтимоли бор. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексини такомиллаштириш» мавзусидаги давра суҳбатида бу ҳақда маълум қилдилар.
31.10.19
Пойтахтнинг Юнусобод туманида ишлаб чиқилаётган Ўзбекистонда кўчмас мулкка солиқ солишни такомиллаштириш концепциясига мувофиқ кўчмас мулкка солиқ солиш бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилади, деб хабар берди ДСҚ матбуот хизмати.
30.10.19
Солиқ қўмитаси солиқ органларига ташриф буюрмасдан солиқларни онлайн режимида тўлаш имкониятини берадиган электрон тизимларни такомиллаштиришни режалаштирмоқда. Бунинг учун солиқ солишнинг ягона автоматлаштирилган тизимини барпо этиш кўзланмоқда.
30.10.19
ҚҚС ставкаларининг пасайтирилиши билан бирга импорт божхона божларининг ўзгариши нархлар ва импорт қилувчи корхоналар учун жами юкламанинг ошишига олиб келмайди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатасида ўтказилган брифингда Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Ўзбекистон ССП вакиллари сўзлаб беришди.
29.10.19
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ инспекцияси ўз ҳисобдорларига жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактурага ўтишни қатъий сўраб хат юборди.
29.10.19
Электрон ҳивобварақ-фактурага ўтиш бухгалтерларда талай саволлар туғдирмоқда. Масалан – корхона ЭҲФга ўтган бўлса, унинг контрагентлари – ўтмаган бўлса, қандай йўл тутиш керак? Ёки тизимга юкланган ҳужжатда хато топилгандачи? Бу ва бошқа саволларга ДСҚ ҳузуридаги “Янги технологиялар” ИАМ директори Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ жавоб берди.
29.10.19
5 ноябрь:
•2019 йилнинг октябрида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни (СК 188-моддаси 1-қисми).
29.10.19
Амалдаги Солиқ кодекси ҳам, янги кодекс лойиҳаси ҳам мураккаб тилда ёзилган. Ҳар бир нормани кўп маротаба қайта ўқиб чиқишга тўғри келмоқда ва ҳатто шундан кейин ҳам барибир саволлар юзага келмоқда. Бухгалтерлар кодексни тушунарлироқ қилишни ва уни услубий кўрсатмалар билан тўлдиришни сўрашмоқда. Бу бухгалтерга хато қилмаслик ва солиқ органларининг маслаҳат бериш бўлинмаларига юкламани камайтиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, бухгалтерлар хавфни таҳлил қилиш натижалари бўйича текширувларни тайинлаш мезонлари ва камерал назорат натижалари ва унинг доирасида амалга ошириладиган ҳаракатлар ҳақида ахборотга муҳтожлар.
28.10.19
Давлат хизматлари агентлиги ташриф буюрувчиларга қулай вақтда навбатга ёзилиш функциясини жорий этмоқда.
28.10.19
My.soliq.uz солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида солиқ қонунчилигидаги ўзгартиришлар тўғрисидаги ахборот жойлаштирилди. Хусусан - етказиб бериш муддати 180 кундан ортиқ бўлган импорт контрактлари бўйича ускуналар ва бутловчи буюмлар юзасидан муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи учун санкциялар қўлламаслик.
28.10.19
Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди.
28.10.19
Янги Солиқ кодекси лойиҳасини муҳокама қилган ҳолда талай экспертлар фискал ўзаро муносабатлар томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қисмида унинг мувозанатлаштирилмаганлигини қайд этдилар. Бунга сабаб – солиқ текширувлари чоғида солиқ органининг етарлича аниқ бўлмаган ваколатлари доираси, бошқа муҳим масалаларда батафсил регламентларнинг мавжуд эмаслиги.
25.10.19
МБ яқинда қабул қилинган кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштиришга доир қонунни шарҳлади.
25.10.19
Дипломли сертификатланган бухгалтерлар уюшмаси (АССА) Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторларини ХМҲСга ўтишга тайёрлашни режалаштирмоқда. АССА Молия вазирлигидаги учрашувда ўз ўқув дастури тақдимотини ўтказиб, ҳамкорлик тафсилотларини муҳокама қилди.
24.10.19
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди.