Айланмадан олинадиган солиқ суммасини қандай ҳисоблаб чиқариш керак
Тавсияда:
– айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби;
– айланмадан олинадиган солиқ ставкалари:
алоҳида-алоҳида ҳисоб юритганда;
реализациядан ташқари даромадлардан;
асосий фаолият бўйича.
Айланмадан олинадиган солиқни қайси кетма-кетлик бўйича ҳисоблаш керак
Ҳисобот даври учун айланмадан олинадиган солиқ суммасини ҳисоблаш учун:
1) солиқ базасини аниқланг;
2) уни солиқ ставкасига кўпайтиринг.
Солиқ базаси = товарларни (хизматларни) реализация қилишдан даромад + реализациядан ташқари (бошқа) даромадлар – Чегиришлар ва камайтиришлар .
Айланмадан олинадиган солиқ суммаси = Солиқ базаси х Солиқ ставкаси.