Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

30.12.2020
author avatar

Ирина ЗАВАЛИШИНА

МҲХС бўйича эксперт

Тавсияда:

– активлар ва молиявий ҳисобот;
– активларнинг янги таърифи;
– қисқа ва узоқ муддатли активлар;
– активларни таснифлашда нималарга эътибор қилиш керак.

 

Молиявий ҳисобот молиявий натижалар, операциялар ва хўжалик ҳаётига оид воқеаларни уларнинг иқтисодий тавсифларига мувофиқ – молиявий ҳисобот элементларига мос равишда гуруҳлаш орқали тузилади.

МҲХС Концептуал асосларида бешта шундай элемент ажратилган:

  • активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитал (капитал) – Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот (Баланс) элементлари;
  • даромадлар ва харажатлар – Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг элементлари;

Ушбу элементлардан дастлабки иккитаси – активлар ва мажбуриятлар – ҳисоботларни шакллантиришда алоҳида ўрин тутади. Қолганлари уларнинг ҳосиласи ҳисобланади. Бундай ёндашувни элементларнинг ўзларини аниқлашда ҳам, уларни ҳисоботда эътироф этишда ҳам кузатиш мумкин.

Масалан, активнинг пайдо бўлиши кўпинча даромаднинг акс эттирилишига сабаб бўлади. Агар етказиб берувчи шартнома шартларини бажарган бўлса ва харидорга товарларни (хизматларни) тақдим этган бўлса, унинг қўлида актив пайдо бўлади. Яъни, у товар ёки хизматлар учун ҳақ олиш ҳуқуқи ва шу билан бирга сотишдан олинган даромадга эга бўлди.

Мажбуриятларни акс эттириш кўпинча харажатларни тан олиш билан боғлиқ. Ижара, иш ҳақи, кафолатли таъмирлаш ва бошқалар бўйича мажбуриятлар шулар жумласидан.

Актив ва мажбуриятлар бир вақтнинг ўзида пайдо бўлиши мумкин. Агар харидор ҳали етказиб берилмаган товар учун олдиндан ҳақ тўлаган бўлса, сотувчининг ҳисоботида актив (нақд пул) ва товарни етказиб бериш мажбурияти акс эттирилади.

Молиявий ҳисоботнинг яна бир элементи бу ўз капиталидир. У иккита асосий кўрсаткич – активлар ва мажбуриятларнинг қийматлари нисбатига боғлиқ.

Баланснинг Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга нисбатан бироз «устунлиги» ҳақида гапиришимиз мумкин. Чунки, айнан Балансда молиявий ахборотнинг прогноз қиймати акс эттирилган. Активлар – бу...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг