Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдамни қандай тўлаш лозим
Тавсияларда:
– қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам берилишини ҳужжат билан расмийлаштириш;
– қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдамни солиққа тортиш: ЖШДС, ижтимоий солиқ, ҚҚС, фойда солиғи;
– қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдамнинг бухгалтерия ҳисоби;
– қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдамни солиқ ҳисоботида акс эттириш.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида моддий ёрдам кўрсатилишини буйруқ асосида амалга оширинг.
Ҳар бир ходимдан ариза талаб қилиш керак бўлмайди.
Бундай моддий ёрдам тўланиши тартибини корхонанинг локал ҳужжати орқали тасдиқлаб қўйинг. Унда кимлар – корхонанинг барча ходимлари ёки айрим тоифадаги ходимлар моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эгалигини кўрсатасиз.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter