5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» ҳисобварағи
Товар-моддий захиралар, асосий воситалар ва номоддий активларнинг камомади ва йўқотишлари 5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» ҳисобварағининг дебети ва товар-моддий захираларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар ва асосий воситалар ва бошқа активларнинг сотилиши ҳамда турли чиқиб кетишини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитида акс эттирилади.
Ташкилотнинг активлари камомади аниқланган, қасддан йўқ қилинган ёки бузилган тақдирда зарарнинг миқдори зарар аниқланган кунда ушбу ҳудудда амалда бўлган бозор қиймати бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Бунда бозор қийматини аниқлаш учун қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:
ишлаб чиқарувчи ташкилотлардан ва уларнинг расмий дилерларидан, товар-хом ашё биржаларидан ёзма шаклда олинган айнан бир хил ёки аналогик активнинг нархи тўғрисидаги маълумотлар;
Марказий банкнинг камомад аниқланган санадаги ва тегишли мол-мулкни сотиб олиш санасидаги курсларнинг нисбати шаклида аниқланган ҳисоб-китоб коэффициентини қўллаган ҳолда сотиб олиш санасидаги (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) активнинг чет эл валютасидаги қиймати тўғрисидаги маълумотлар;
ваколатли давлат органларида мавжуд бўлган нархлар тўғрисидаги ёки оммавий ахборот воситаларида чоп этилган маълумотлар;
оммавий сотиладиган айнан бир хил ёки аналогик активнинг нархи тўғрисидаги маълумотлар;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ баҳоловчи ташкилот томонидан тузилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи.
5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» ҳисобварағининг кредитида қуйидагиларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади:
а) қийматликларнинг табиий йўқолиш меъёрларидан ортиқ камомадлари, қийматликларнинг бузилиши ва ўғирланишидан йўқотишларнинг аниқ айбдорлари аниқланганда – 4860-«Даъволар бўйича олинадиган тўловлар», 4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисобварақларининг дебети бўйича;
б) қийматликларнинг табиий йўқолиш меъёрларидан ортиқ камомади, қийматликларнинг бузилиши ва ўғирланишидан йўқотишлар, аниқ айбдор шахслар аниқланмаганда ва даъвонинг асоссизлиги туфайли суд ундирувни рад этганда – 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағининг дебети бўйича.
5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб уларнинг турлари бўйича юритилади.
5910-ҳисобварақ бўйича боғланиш:
|
Хўжалик |
Ҳисобварақларнинг боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
Товар-моддий захираларнинг бузилишидан камомадлар ва йўқотишлар |
5910 |
|
|
Асосий воситалар ва номоддий активларнинг бузилишидан камомадлар ва йўқотишлар |
5910 |
|
|
Айбдор шахслардан ундирилиши лозим бўлган суммалар |
5910 |
|
|
Ундирилмаган суммалар ҳисобдан чиқарилди, шунингдек камомадлар зарарга олиб борилди |
5910 |
|
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг
- 5900 – Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар ҳамда бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар
- 4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисобварағи
- 4700 – Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар
- 9200-Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар
- 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағи

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter