9910-«Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар)» ҳисобварағи

9910-ҳисобварақ ҳисобот йилида ташкилот фаолияти якуний молиявий натижасининг шаклланиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади. Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий фаолиятдан, молиявий фаолиятдан ва фавқулодда даромадларни ушбу фаолият турлари бўйича харажатлар суммасига камайтирилишидан юзага келади. 9910-ҳисобварақнинг дебетида ташкилотнинг харажат (зарар)лари, кредитида эса фойдалари акс эттирилади. Ҳисобот давридаги дебет ва кредит айланмаси таққосланиши ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)ни кўрсатади.

Ҳар бир ҳисобот даври охирида 9910-ҳисобварақнинг дебети ва кредити бўйича айланмалар йиғилади ва ҳисобот даврининг якуний молиявий натижасини ифодаловчи ушбу ҳисобварақ бўйича сальдо суммаси ҳисоблаб чиқарилади.

Ҳисобот даврининг тугаши билан йиллик молиявий ҳисобот тузишда 9910-ҳисобварақ 8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда ёпилади.

 

9910-ҳисобварақ бўйича боғланиш:

 

Хўжалик
операцияси мазмуни

Ҳисобварақларнинг боғланиши

дебет

кредит

Ҳисобот йилининг соф фойдаси

9910

8710

Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар таннархини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг ёпилиши

9910

91109150

Давр харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг ёпилиши

9910

94109430

Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг ёпилиши

9910

96109690

9720-«Фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарарлар» ҳисобварағининг ёпилиши

9910

9720

Солиқлар ва бошқа солиқ мажбуриятларини тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг ёпилиши

9910

98109820

Ҳисобот йилининг соф зарари

8710

9910

Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг ёпилиши

90109020,

9030

9910

Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг ёпилиши

93109390

9910

Молиявий фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг ёпилиши

95109590

9910

9710-«Фавқулодда вазиятлардан олинган фойдалар» ҳисобварағининг ёпилиши

9710

9910


Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг