0810 «Тугалланмаган қурилиш» ҳисобварағи

0810 «Тугалланмаган қурилиш» ҳисобварағида (қурилиш пудрат ёки хўжалик усулида амалга оширилишидан қатъи назар) капитал қурилиш сметалари, смета-лойиҳа ҳисоб-китоблари ва титул рўйхатларида келтирилган бино ва иншоотларни барпо этиш, ускуналар, асбоблар, инвентарлар ва бошқа жиҳозларни сотиб олиш бўйича харажатлар ҳисобга олинади.

0810-ҳисобварақ бўйича боғланиш:

 

Хўжалик операцияси
мазмуни

Ҳисобварақларнинг боғланиши

дебет

кредит

Объектларни қуришда фойдаланилаётган асосий воситаларнинг эскириши капитал қўйилмалар бўйича харажатларга киритилди

0810

0211–0299

Объектларни қуришда фойдаланилаётган номоддий активлар амортизациясининг капитал қўйилмалар бўйича харажатларга киритилиши

0810

0510–0590

Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар монтажга топширилди (монтажга тайёргарлик бошланган пайтдан)

0810

0710–0720

Сарфланган қурилиш ва бошқа материаллар қийматининг капитал қўйилмалар бўйича харажатларга киритилиши

0810

1010–1090

Ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг капитал қўйилмаларга кўрсатган хизматлари ҳисобдан чиқарилди

0810

2310

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг капитал қўйилмаларга кўрсатган хизматлари ҳисобдан чиқарилди

0810

2710

Капитал қўйилмаларда фойдаланилган банк кредитлари ва бошқа қарз мажбуриятлари бўйича фоизлар ҳисобланди

0810

6920

Тугалланмаган қурилиш қайта баҳоланди:

 

 

а) қийматининг оширилиши

0810

8510

б) қийматининг камайтирилиши

8510

0810

Капитал қурилишда бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарзлар

0810

60107010

Капитал қўйилмалар билан боғлиқ қондирилмаган даъволар бўйича суммалар ҳисобдан чиқарилди

0810

4860

Инвентаризация натижасида тугалланмаган қурилишда аниқланган камомад суммалари

5910

0810

Келгуси давр харажатлари тегишли қисмининг капитал қўйилмалар бўйича харажатларга киритилиши

0810

3110–3190

Капитал қўйилмалар таннархига киритиладиган суғурта бўйича қарзлар

0810

6510

Капитал қўйилмалар таннархига киритиладиган давлат мақсадли жамғармалари бўйича қарзлар

0810

6520

Таъсисчилар томонидан устав капиталига улуш (пай) сифатида киритилган тугалланмаган капитал қўйилмалар

0810

4610

Капитал қўйилмалар таннархига киритиладиган бюджетга тўловлар бўйича қарз

0810

6410

Капитал қўйилмаларни ўзлаштиришда банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи бўйича турли суммалар ҳисобланди

0810

6710

Ҳисобдор шахсларнинг капитал қўйилмаларга уларнинг қилган харажатлари бўйича қарзлари ҳисобдан чиқарилди

0810

4220–42906970

Асосий воситаларни қуриш жараёнида вужудга келган турли кредиторлар олдидаги қарзлар

0810

6990

Капитал қўйилмалар бўйича кўрсатган хизматлари учун ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги қарзлар

0810

61106120

Асосий воситалар объектларини қуриш натижасида уларни бошланғич қиймати бўйича фойдаланишга бериш

0110–0190

0810

Асосий воситаларни қуриш билан боғлиқ, аммо объектларнинг бошланғич қийматига қўшилмайдиган харажатлар

9430

0810

Агар айбдор шахсни аниқлаш имкони бўлмаса, етишмаётган ва бузилган қимматликларнинг суммаси капитал қўйилмалар бўйича харажатларга олиб борилади

0810

5910

Капитал қурилиш пайтида турли корхоналар томонидан кўрсатилган хизматлар (узоқ муддатли мажбуриятлар)

0810

7920

Инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча тугалланмаган қурилишнинг акс эттирилиши

0810

9390

Ҳажмларни ошириб юборганлик,  нархдаги номувофиқликлар ва капитал қурилиш учун аввал тўланган ҳисобварақлардаги хатоликлар юзасидан пудратчиларга даъво билдирилиши

4860

0810


Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг