Касса инвентаризациясини қандай ўтказиш керак
Тавсияда:
- кассани инвентарлашда нимани текшириш керак;
- кассани инвентарлашда ҳаракатлар кетма-кетлиги қандай;
- пул маблағларини сақлаш шартларини қандай текшириш керак;
- касса ҳужжатларини расмийлаштиришнинг тўғрилигини қандай текшириш керак;
- нақд пулни ўз вақтида ва тўлиқ кирим қилиниши ва ҳисобдан чиқарилиши қандай текширилади;
- кассани инвентарлаш натижалари қандай расмийлаштирилади;
- кассани инвентарлашда аниқланган фарқлар ҳисобда қандай акс эттирилади.
Кассадаги пул маблағлари, бойликлар ва қатъий ҳисобдаги бланкларни инвентарлашни ойда камида бир марта ўтказинг . Бу сизга қуйидагиларни назорат қилишга ёрдам беради:
- пул маблағлари ва пул ҳужжатларининг сақланишини;
- касса операциялари ҳисобининг тўғрилигини.
Ушбу жараёнда пул маблағларини қайта санайсиз, касса ҳужжатлари тўғри расмийлаштирилиши ва белгиланган нақд пул лимитининг тўғрилигини текширасиз. Бунда 19-сон «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига (бундан кейин - 19-сон БҲМС) амал қилинг.
Бугунда юридик шахслар томонидан миллий ва чет эл валютасидаги касса операцияларини юритиш қоидаларини тартибга солувчи бошқа меъёрий ҳужжатлар мавжуд эмас. Пул маблағлари ва пул...