Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бошқа харажатлар қандай шакллантирилади

27.09.2022
author avatar

Дилшод Султонов

молия вазирининг ўринбосари
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– бошқа ишлаб чиқариш харажатлари таркиби;
– қуйидаги турлар бўйича харажатлар ҳисоби:
      ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар:
            техник хизмат кўрсатиш ва асосий воситаларни таъмирлаш;
            табиатни муҳофаза қилиш;
            ходимларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш;
      хизмат сафарлари;
      ходимлар ва активларни суғурта қилиш;
      брак туфайли келиб чиқадиган йўқотишлар;
      бекор туришлар;
      кафолатли таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш;
      сертификатлаш;
      нафақа;
      ходимларни ташиш.

Ишлаб чиқариш хусусиятидаги бошқа харажатлар  ишлаб чиқариш таннархини шакллантирадиган таркиблардан бири бўлиб Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобга 2-илованинг 020-сатрида акс эттирилади.  

Бошқа ишлаб чиқариш харажатларининг таркиби

Уларнинг таркибига қуйидагиларни киритинг :

Харажатлар номи

1

Ишлаб чиқариш жараёнига хизмат кўрсатиш харажатлари

2

Ишлаб чиқариш ходимларини ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлган хизмат сафарларига юбориш бўйича харажатлар

3

Ишлаб чиқариш ходимлари ва ишлаб чиқариш активларини мажбурий ва ихтиёрий суғурта қилиш харажатлари

4

Брак туфайли келиб чиқадиган йўқотишлар

5

Ишлаб чиқаришнинг ички сабабларига кўра бекор туриб қолишлар туфайли йўқотишлар

6

Кафолатли хизмат муддати белгиланган буюмларни кафолатли таъмирлаш ва уларга кафолатли хизмат кўрсатиш харажатлари

7

Маҳсулотларни (хизматларни) мажбурий сертификация қилиш харажатлари

8

Ишлаб чиқариш жароҳатлари ва касб касалликлари туфайли меҳнат қобилияти йўқолиши муносабати билан тегишли ваколатли органларнинг қарорлари асосида ва қарорларисиз тўланадиган нафақалар

9

 Умумий фойдаланиладиган йўловчилар транспорти хизмат кўрсатмайдиган йўналишларда ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб келиш билан боғлиқ харажатлар

10

Объектларни давлат капитал қўйилмалари ҳисобига қуришда қурилиш таваккалчиликларини суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар

11

Гудвилл (фирма нархи)нинг номоддий...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг