5510-«Аккредитивлар» ҳисобварағи
5510-«Аккредитивлар» ҳисобварағида аккредитивдаги пул маблағлари ҳисобга олинади. Аккредитивга пул маблағларини ўтказиш 5510-«Аккредитивлар» ҳисобварағининг дебетида ва 5110-«Ҳисоб-китоб ҳисобварағи», 5210-«Мамлакат ичидаги чет эл валютаси ҳисобварақлари», 5220-«Чет элдаги валюта ҳисобварақлари» ҳамда бошқа ҳисобварақларнинг кредитида акс эттирилади.
5510-«Аккредитивлар» ҳисобварағи кредити бўйича аккредитивга ҳисобга олинган пул маблағлари уларнинг ишлатилиши бўйича (банк кўчирмаларига асосан) 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар» ҳисобварағининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Аккредитивдаги ишлатилмаган маблағлар, банк томонидан улар қайси ҳисобварақдан ўтказилган бўлса, шу ҳисобварақларга қайта тикланганда, 5510-«Аккредитивлар» ҳисобварағининг кредитида 5110-«Ҳисоб-китоб ҳисобварағи», 5210-«Мамлакат ичидаги чет эл валютаси ҳисобварақлари», 5220-«Чет элдаги валюта ҳисобварақлари» ва бошқа ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
5510-«Аккредитивлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир аккредитив бўйича алоҳида юритилади.
5510-ҳисобварақ бўйича боғланиш:
|
Хўжалик |
Ҳисобварақларнинг боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
Аккредитивларга пул маблағлари ўтказилиши |
5510 |
|
|
Қисқа муддатли кредитлар ҳисобидан аккредитивларга пул маблағлари ўтказилиши |
5510 |
|
|
Аккредитивдан бўнакнинг берилиши |
5510 |
|
|
Ишлатилмаган аккредитивлар суммасининг муддат охирида қайтарилиши |
5510 |
|
|
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарзни тўлашда аккредитивдаги сумманинг ҳисобдан чиқарилиши |
5510 |
|
|
Аккредитивдаги маблағлар ҳисобидан суғурта бўйича қарзларнинг қопланиши |
5510 |
|
|
Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзларнинг қопланиши |
5510 |
|
|
Аккредитивдаги ишлатилмаган маблағларнинг узоқ муддатли кредитларни қоплаш учун қайтарилиши |
5510 |
|
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter