Иш ҳақи қандай тўланиши керак

30.11.2021
author avatar

Александр НАВОТНИЙ

меҳнат қонунчилиги бўйича эксперт
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– иш ҳақини қандай пул бирлигида тўлаш керак;
– иш ҳақини тўлаш муддатлари;
– аванс қандай тўланади;
– иш ҳақини тўлаш кунлари қандай белгиланади;
– тўловнинг қандай шакллари мавжуд;
– иш ҳақи пул билан ва натура ҳолида қандай берилади;
– иш ҳақи қандай қилиб пластик карталарга ўтказилиши керак;
– берилмаган иш ҳақи қандай қилиб депонентга ўтказилади;
– ҳисоб-китоб варақасини қандай тузиш керак.

 

Иш ҳақини қандай пул бирлигида тўлаш керак

Иш ҳақини чет эл валютасида тўлаш Ўзбекистон ҳудудида рухсат берилган ҳисоб-китоблар рўйхатига кирмайди  . Шу сабабли иш ҳақини миллий валюта – сўмда тўланг, қонун ҳужжатларида йўл қўйилган ҳоллар бундан мустасно.

Иш ҳақи чет эл валютасида қуйидагиларга тўланиши мумкин:

  • «LG CNS Uzbekistan» ҚКга ишга жалб этилган хорижий жисмоний шахсларга, тузилган шартномалар доирасида ;
  • Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказининг чет эллик ходимларига .
Вазият
Маошни хорижий валюта эквивалентида белгилашнинг имконияти
Корхонада чет эллик фуқаролар ишлайди.
Уларнинг лавозим маошларини АҚШ долларида белгилаш, иш ҳақи ҳисоб-китобини эса ЎзР МБ курси бўйича миллий валюта эквивалентида амалга ошириш мумкинми?
– Мумкин. Қонун ҳужжатларида маошлар, тарифлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш нархларини хорижий валютага эквивалентда белгилаш таъқиқланмаган. Меҳнат шартномасида иш ҳақи миқдорини чет эл валютасида, унинг ҳисобланиши ва тўланишини эса миллий валютада кўрсатиш мумкин. Меҳнат шартномаси ёки корхонанинг локал ҳужжатида чет эл валютаси эквивалентини миллий валютага қайта ҳисоблаш услубиятини белгиланг. Масалан, даромад ҳисобланган санадаги МБ курси бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган ойнинг сўнгги куни ёки МБнинг ўртача тортилган ойлик курси бўйича қайта ҳисоб-китоб бўлиши мумкин.
Мисол
Иш ҳақининг чет эл валютаси эквивалентида белгиланиши
lock

Батафсил ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг