Харидорларга тўланадиган товон пуллари қандай ҳисобга олинади

10.12.2021
author avatar

Иброҳим АҲМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– харидорларга қайси ҳолатларда товон тўлаб берилади;
– харидорга товон тўлаш қачон тушумни камайтиришга олиб келади;
– харидорга товон тўлаш қачон тушумни камайтирмасликка олиб келади.

 

Қайси ҳолатларда харидорларга товон тўлаб берилади

Харидорга тўланиши лозим бўлган товонга ташкилот харидорга (ёки ташкилот товарлари ёки хизматларини харидордан сотиб оладиган бошқа томонларга) тўлайдиган ёки тўлаши кутилаётган пул маблағлари киради .

Ташкилот, масалан, қуйидаги ҳолатларда харидорларга товон тўлаб бериши  ёки бундай тўловни назарда тутиши мумкин бўлади:

  • харидор ёки харидордан ташкилотнинг товарларини (хизматларини) харид қилувчи шахсларга купон ёки ваучерлар тақдим этилганда;
  • харидорнинг товарлари (хизматлари) харид қилинганда;
  • юзага келган ноқулайликлар учун товон тўлаб берилганда. Масалан, авиакомпания йўловчиларга парвоз бекор қилингани ёки кечиктирилгани учун бир марталик компенсация тўлайди;
  • шартнома шартларини бажариш жараёнида еказилган зарар қопланганда;
  • кафолатлар берилганда;
  • фавқулотда вазиятларда товон тўлаб берилганда.

 

Эътибор беринг
Алоҳида ҳолатларда товон тўлаб берилиши қонунчиликда назарда тутилган бўлиши мумкин.

Масалан, Ўзбекистон Ҳаво кодексида қуйидагилар учун ташувчининг жавобгарлиги кўзда тутилган .

  • йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлигига зарар етказилгани:
  • қўл юки...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг