Ҳисобварақда маблағ етишмаганда тўловлар қандай амалга оширилади
Тавсияда:
– маблағ етишмаганда солиқлар тўлови;
– кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун тўлов;
– қарздорликларни сўндиришнинг кетма-кетлиги.
Маблағ етишмаганда солиқлар қандай тўланади
Агар шартномада бошқа ҳол назарда тутилмаган бўлса, хизмат кўрсатувчи банк сиздан ҳисобварағда маблағлар бўлган тақдирдагина тўлов топшириқномасини қабул қилади
. Солиқ ва йиғимларни тўлаш бўйича тўловлар бундан мустасно. Банк уларни ҳисобварағда маблағ бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, ижро учун қабул қилади
. Шунинг учун солиқ ва йиғимлар бўйича тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатувчи банкка банк ҳисобварағингизда пул маблағлари бор-йўқлигидан қатъи назар, белгиланган тўлов муддатидан кечиктирмасдан тақдим этинг
. Акс ҳолда раҳбар ва бош бухгалтер жарима қўллаган ҳолда маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter