Банк кўчирмаси билан қандай ишланади
Тавсияда:
– банк кўчирмаси нима;
– банк кўчирмаси қандай текширилади;
– электрон банк кўчирмаси ва тўловларни чоп этиш керакми.
Банк кўчирмаси нима
Банк кўчирмаси бу ҳисобрақамдаги пул маблағининг ҳаракатини, шунингдек танланган давр боши ва охири бўйича ҳисобрақамдаги маблағлар қолдиғини акс эттирувчи ҳужжат ҳисобланади.
Сиз қуйидагиларни амалга оширишингиз мумкин:
- ҳисобрақамга масофавий хизмат кўрсатиш тизими орқали кўчирмани шакллантиришингиз ва уни чоп этишингиз;
- хизмат кўрсатиш шартномасида назарда тутилган бўлса, кўчирманинг банк томонидан тасдиқланган қоғоз шаклини...