Инспекцияга чақиришганда ўзингизни қандай тутишингиз керак
Тавсияда:
– кўрсатмалар маълумот олиш усули сифатида;
– кимни сўроқ қилиш, кимни эса сўровга чақириш мумкин;
– солиқ органидаги сўров вақтида ўзини қандай тутиш керак;
– суриштирувда юристнинг иштироки: фойдалими ёки зарарми;
– кўрсатмаларни қандай тўғри бериш керак.
Кўрсатмалар – бизнеснинг тозалигини қоғозда тасдиқловчи далил-исботларни ва мулкдорнинг барча саъй-ҳаракатларини йўққа чиқара оладиган камомадни аниқлашнинг энг самарали усулларидан бири. Кўпинча қўшимча ҳисоблаш учун ранжиб қолган собиқ ходимлар ва инсофсиз рақобатчиларнинг чақувлари эмас, балки холис берилган кўрсатмалар асос бўлади.
Солиқ низолари бўйича кимни сўроқ қилиш, кимни эса сўровга чақириш мумкин
Солиқ масалалари юзасидан қўзғатилган жиноий иш доирасида фақат Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида сўроқ қилишлари мумкин. Бундай чақирув расмий чақирув қоғози кўринишида расмийлаштирилади. Қолган барча таклифномаларни рад этиш мумкин, бунинг учун...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter