Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади
Тавсияда:
– ҚҚС;
– фойда солиғи;
– айланмадан олинадиган солиқ.
Товарлар экспорти – Ўзбекистон божхона ҳудудидан уларни қайта олиб кириш тўғрисидаги мажбуриятни олмасдан олиб чиқиб кетилиши
Товарлар экспорти қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланади:
- контракт ёки унинг тасдиқланган кўчирма нусхаси;
- божхона органининг товарларни Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун белгиси қўйилган БЮД;
- божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган товарнинг кузатув ҳужжатлари;
- воситачилик шартномаси, топшириқ шартномаси ёки кўчирма нусхаси (товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинганда).