Фойда солиғини ким тўлайди
Тавсияда:
– фойда солиғи тўловчилари;
– танлаш ҳуқуқисиз фойда солиғини тўлаш;
– корхонада танлаш имконияти мавжуд бўлса;
– нотижорат ташкилотларда фойда солиғи;
– қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларида фойда солиғи;
– норезидентларда фойда солиғи;
– тўлов манбаида олинадиган фойда солиғи.
Фойда солиғи тўловчилари
Фойда солиғини қуйидагилар тўлайди:
- муайян шартларга жавоб берадиган, Ўзбекистон солиқ резидентлари – корхоналар;
- норезидентлар – Ўзбекистон ҳудудида даромадлар олганда;
- муайян шартларга жавоб берадиган – якка тартибдаги тадбиркорлар;
- агент вазифаларини амалга оширувчи жисмоний шахслар.
Қандай шароитларда Ўзбекистон резиденти – корхона фойда солиғини тўлаши керак
Ўзбекистон солиқ резиденти бўлган хўжалик юритувчи субъектда фойда солиғини тўлаш мажбурияти юзага келади, қачонки:
а) унинг жами даромади 1 млрд. сўмдан ошса. Даромад йил бошидан ўсиб борувчи якуни бўйича аниқланади. Агар1 млрд. сўмлик чегарадан ошиб кетса, унда хўжалик субъекти кейинги ойдан фойда солиғи тўловчисига айланади
.
б) жами даромад ҳажмидан қатъий назар у
:
- товарларни импорт қилса;
- акцизости товар (хизмат)ларни ишлаб чиқарса
; - фойдали қазилмаларни қазиб олса;
- 50 га ва ундан ортиқ суғориладиган ер майдони мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчиси бўлса;
- бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилса;
- лотореялар ташикл қилса;
- оддий ширкат шартномаси доирасидаги фаолият бўйича ишончли шахс бўлса;
- қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлса ва улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича хулоса...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter