Экспорт операцияларини амалга ошириш тартиби

23.12.2021
author avatar

Рустам Кабулов

ДБҚ Божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– норматив база;
– экспорт битими босқичлари;
– экспорт контрактини тузишда нималарга эътибор бериш керак;
– ТСОЯЭАТ нима;
– божхона декларацияси;
– божхона йиғими;
– экспорт қилишда товарнинг кузатув ҳужжатлари;
– экспорт қилишда ҳисоб-китоб тартиби;
– Инкотермс қоидаси.

 

Норматив база

Экспорт операцияларини тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

“Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги қонун тушунчаларига кўра (26.05.2000 й. 77-II-сон ЎРҚ - билан тасдиқланган янги таҳрир):

  • товарлар экспорти – бу уларни Ўзбекистон божхона ҳудудидан қайта олиб кириш мажбуриятисиз олиб чиқишдир;
  • иш ва хизматлар экспорти – бу Ўзбекистоннинг юридик ёки жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъий назар, ишлар бажариш (хизматлар кўрсатиш) бўйича операциялардир.

Экспорт битимининг босқичлари 

Экспорт битимини тузишда қуйидаги ҳаракатлар кетма-кетлигига амал қилинг:

 

Ҳаракатлар босқичи

Ижрочи

Ҳужжатлар
асослар

Муддатлари

Изоҳлар

Экспорт контрактини /инвойсини тайёрлаш ва имзолаш

Экспорт қилувчи (сотувчи) ва харидор

Экспорт қилувчи ва харидор ўртасидаги келгусидаги битимнинг ниятлари ва шартларини ўз ичига олган  маълумотлари юзасидан иш ёзишмалари

Контракни/инвойсни тайёрлаш ва тузишнинг ҳақиқий вақти

Айрим ҳолларда экспорт шартнома тузмасдан амалга оширилиши мумкин. Яъни, агар бу:

– тўлиқ тўлов келиб тушгандан сўнг интернет тармоғидаги он-лайн дўконлар орқали товарлар, ишлар ва хизматлар экспорт қилинганда ;

– почта алоқа хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ, халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда бутунжаҳон интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товар (хизмат)ларни экспорт қилишда ;

– интернет тармоғида электрон савдо майдончалари орқали товар (хизмат) ларни экспорт қилишда ;

– технопарк резидентлари томонидан интернет тармоғидаги онлайн дўконлар орқали амалга оширилаётган ишлар ва хизматлар экспорти 

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг