Ҳисобварақларингиздаги операциялар тўхтатилмаслиги учун қандай ишлаш керак

01.01.2023
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти
author avatar

Альберт САФИН

«Норма» эксперти

Тавсияда:
– ҳисобварақлар бўйича ҳаракатларни тўхтатиш;
– ҳисобварақлар бўйича қандай операциялар тўхтатилмайди;
– ҳисобварақларни қандай фаоллаштириш керак;
– ҳисобварақни блокдан қандай чиқариш керак;
– ҳисобварақлар бўйича операциялар ноқонуний тўхтатилганда компенсация қандай олинади.

 

Солиқ органи томонидан корхона ишига таъсир қилиш усулларидан бири ҳисобварақлар бўйича ҳаракатни тўхтатиб қўйиш ҳисобланади. Бундай операция  корхонангизга жиддий зарар етказиши, шериклар ва ҳатто ходимларингиз билан муносабатларни бузиши мумкин.

Янги солиқ кодексининг қабул қилиниши билан ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тартиби янада аниқ ва илгаригидек ноаниқликларга олиб келмайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз
Кафиллик, банк кафолати, гаров ва мол-мулкни хатлаш билан бир қаторда ҳисобварақ бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш вақтинчалик чора ҳисобланади. Инспекторлар учун эса бу солиқ мажбуриятини бажаришингизга кафолатдир.

Солиқ инспекцияси томонидан ҳисобварақлар операциялари тўхтатилиши сабабли корхонангиз фаолияти фалажланмаслиги учун солиқ ва молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузманг. Шуни ёдда тутингки, ҳисоботларни топширишнинг белгиланган муддатидан ўн кун ўтгандан кейин сиз нафақат назарда тутилган пеняни тўлайсиз, балки ҳисобварағингизнинг блокланишига ҳам дуч келишингиз мумкин

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг