Бошқа операцион харажатлар қандай шакллантирилади
Тавсияда:
– харажатлар таркиби:
кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
чала ишларни ва маҳсулотдаги шикастланишларни бартараф этиш;
аудиторлик хизматлари;
хизмат кўрсатувчи хўжаликларни тутиб туриш;
компенсация тусидаги ва рағбатлантирувчи тўловлар;
иш ҳақида ҳисобга олинмайдиган тўловлар;
консервацияланган объектларни тутиб туриш;
банк ва депозитарий хизматлари;
солиқлар, йиғимлар, тўловлар;
зарарлар, жарималар, пенялар;
нархдаги фарқ;
гудвиллни ҳисобдан чиқариш;
ижарага берилган АВ;
ишлаб чиқаришни янгилаш ва яхшилаш;
касаллик варақалари;
монтаж сифатини текшириш;
ишлаб чиқариш вақтинча тўхтатилган даврдаги харажатлар;
бошқа харажатлар.
Бошқа операцион харажатларга ишлаб чиқариш, сотиш ва корхона хўжалик фаолиятини бошқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатларни киритинг.
Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 070–120-сатрларида акс эттиринг. 060-сатрда бошқа харажатлар 070–120-сатрлар йиғиндиси сифатида автоматик равишда акс эттирилади.
Бундай харажатларни 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти дебетида ҳисобга олинг.
Харажатлар таркиби
Бошқа операцион харажатлар таркибига қуйидаги сарф-харажатларни киритинг
:
|
№ |
Харажатлар моддаси |
|
1 |
Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш |
|
2 |
Чала ишлар ва маҳсулотдаги турли хил шикастланишларни бартараф этиш |
|
3 |
Маслаҳат, ахборот, аудиторлик хизматлари |
|
4 |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар таркиби |
|
5 |
Ходимлар саломатлигини муҳофаза қилиш ва дам олишларини ташкил этиш |
|
6 |
Маҳсулот, ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ишлар |
|
7 |
Компенсация ва рағбатлантириш тусидаги тўловлар |
|
8 |
Иш ҳақини ҳисоблаб ёзишда ҳисобга олинмайдиган тўловлар |
|
9 |
Ижтимоий мақсаддаги объектларни тутиб туриш |
|
10 |
Консервацияланган объектларни тутиб туриш |
|
11 |
Банк, депозитарий хизматлари |
|
12 |
Хайрия бадаллари |
|
13 |
Қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар, йиғимлар ва ажратмалар |
|
14 |
Зарарлар, жарималар, пенялар |
|
15 |
Ходимларга тақдим этиладиган маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар бўйича нархдаги фарқлар |
|
16 |
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган қисмдаги гудвиллни ҳисобдан чиқариш |
|
17 |
Ишлаб чиқаришни янгилаш ва яхшилаш бўйича харажатлар |
|
18 |
Ижарага берилган асосий воситаларни тутиб туриш |
|
19 |
Ноишлаб чиқариш ходимларига касаллик варақалари бўйича тўловлар |
|
20 |
Фойдаланилаётган ускуна монтажи сифатини текшириш |
|
21 |
Янги корхоналар учун ишчиларни қабул қилиш |
|
22 |
Ишлаб чиқариш вақтинча тўхтатилган даврда объектларни тутиб туриш ва уларга хизмат кўрсатиш |
|
23 |
Бошқа... |

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter