ҚҚСни товар ва хизмат қийматига қандай ҳолларда киритиш мумкин

10.02.2022
author avatar

Дилшод Султонов

молия вазирининг ўринбосари
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– солиқ солишдан озод этилган айланмада фойдаланиладиган сотиб олинган АВ, НА ва кўчмас мулк бўйича ҚҚС;
– солиқ солишдан озод этилган айланмада фойдаланиладиган товар (хизмат)лар бўйича ҚҚС;
– вакиллик харажатлари бўйича ҚҚС;
– бепул олинган товар (хизмат)лар бўйича ҚҚС;
– ўз эҳтиёжлари учун харид қилинган, харажатлари фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайдиган товар (хизмат)лар бўйича ҚҚС;
– енгил автомобиллар, мотоцикллар, вертолётлар, моторли қайиқлар, самолётлар ва моторли воситаларнинг бошқа турлари ва улар учун ёқилғи бўйича ҚҚС.

 

ҚҚС тўламайдиган тўловчилар харид қилинган товар ва хизматлар қийматига «кирувчи» ҚҚСни киритишлари шарт .

Бироқ, айрим ҳолларда ҚҚС тўловчилар ҳам қуйидагилар бўйича солиқ суммасини олинган товар ва хизматлар қийматига киритадилар :

  • солиқ солишдан озод этилган айланмада фойдаланиш учун харид қилинган асосий воситалар, номоддий активлар ва кўчмас мулк;
  • солиқ солишдан озод этилган айланмада фойдаланиладиган асосий воситалар, номоддий актив ва кўчмас мулкларни қуриш, модернизациялаш, реконструкция қилиш, қайта техник қуроллантириш ва таъмирлашда фойдаланиш учун харид қилинган товар ва хизматлар;
  • реализацияси ҚҚСдан озод этилган товар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун харид қилинган товар ва хизматлар;
  • вакиллик харажатлари деб қараладиган харид қилинган товар ва хизматлар;
  • бепул олинган товар ва хизматлар. Олишда сиз ҚҚСни тўлашингиз шарт бўлган, кейин эса уни ҳисобга олишингиз мумкин бўлган ҳоллар истисно ҳисобланади. Масалан, импорт бўйича бепул олинган товарлар;
  • харажатлари фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун харид қилинган мол-мулк ;
  • автомобиллар, мотоцикллар, вертолётлар, моторли қайиқлар, самолётлар ва моторли воситаларнинг бошқа турлари ва улар учун ёқилғи, агар уларни сотиб олиш амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса;
  • алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, агар уларни сотиб олиш амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса.

Солиқ солишдан озод этилган айланмада фойдаланиш учун харид қилинган асосий воситалар, номоддий активлар ва кўчмас мулк бўйича ҚҚС

Қуйидагиларда фойдаланиш учун харид қилинган асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олинг:

  • реализация қилиш бўйича айланмага солиқ солиниши, шу жумладан...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг