Сайёр текширув натижалари устидан шикоят қилиш мантиқлими

15.03.2024
author avatar

Гулнора НИЗАМУТДИНОВА

Солиқ қўмитаси бошқармаси бошлиғи
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти

Тавсияда:

– қандай қилиб қарорни қабул қилиш ва шикоятни тайёрлаш керак;
– шикоятнинг шакли, матни ва мазмуни, чақириб олиш муддатлари;
– юқори турувчи органнинг ваколатлари;
– шикоятдаги мажбурий ахборотлар.

 

Сайёр солиқ текшируви ўтказилди. Унинг якуни бўйича сизга далолатнома тақдим этилди. Шуни билингки, бу ҳали якуний ҳукм эмас. Солиқ текшируви далолатнома билан тугалланмайди. Уни олганингиздан сўнг юқори турувчи солиқ органига текшириш натижаларидан шикоят қилиш ва низолашиш тўғрисида қарор қабул қилишингиз мумкин. Бунда, агар юқори турувчи солиқ органининг хулосалари сизни қониқтирмаса, сизда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Эътибор беринг

Солиқ органлари томонидан сайёр солиқ текшируви ва аудит натижалари бўйича қабул қилинган қарорлар устидан фақатгина улар бўйича юқори турувчи солиқ органига шикоят қилинганидан кейингина суд тартибида шикоят қилиш мумкин бўлади. Давлат солиқ қўмитасининг қарорлари устидан бирйўла судга шикоят қилинади .

Бунда 2023 йил 1 мартдан бошлаб солиқ тўловчилар барча текширувлар натижалари устидан юқори турувчи солиқ органини четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўладилар  

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг